Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№30 дан: 23.07.2015

МУТАХАССИС МИНБАРИ

ИСТЕЪМОЛЧИЛАРГА ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИ

БЕРИЛИШИНИ ТЎХТАТИШ ТАРТИБЛАРИ

Бугунги кунда аҳоли турмушида, корхона ва ташкилотлар фаолиятида, айниқса, ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатишни ташкил этишда электр энергиясига бўлган талаб ва эҳтиёж жуда юқори. Шу сабабли, ундан ўринли ва оқилона фойдаланиш талаб этилади. Қолаверса, электр энергияси истеъмолчилари истеъмол жараёнида мавжуд қоида ва тартибларга қатъий амал қилишлари зарурлигини алоҳида таъкидлаб ўтиш лозим. Акс ҳолда таъминотчи томонидан электр энергияси берилиши тўхтатиб қўйилиши мумкин.

"Уздавэнергоназорат" давлат инспекцияси Андижон ҳудудий бўлимида ўтказилаётган "Очиқ эшиклари куни" (ҳар ойнинг 1- сешанбасида) ҳамда "Ишонч телефони (0-374 223-49-72) орқали истеъмолчилар, яъни фуқаролар ва тадбиркорлик субъектлари томонидан электр энергияси берилишини тўхтатилиши юзасидан кўплаб мурожаатлар келиб тушмокда.

Шундан келиб чиқиб ва ана шу масала билан боғлиқ ҳолатларга аниқлик киритиш ҳамда ноқонуний ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида фуқаролар ва тадбиркорларга қуйидагиларни эслатиб ўтамиз. Яъни, электр энергияси таъминоти ташкилотлари томонидан қуйидаги ҳолатларда электр энергияси берилиши тўхтатилиши мумкин:

- электр энергияси шартномада белгиланган миқдордан ортиқча сарфланганда ёки электр энергияси истеъмолининг белгиланган режими бузилганда;

- электр энергияси шартномасиз истеъмол қилинганда;

- "Ўзстандарт" агентлиги томонидан белгиланган тартибда қиёслашдан ўтказилган электр энергиясини ҳисобга олиш приборлари бўлмаганда;

- электр энергияси (қуввати) учун электр таъминоти шартномасида белгиланган миқдорда ва муддатда тўлов тўланмаганда;

- электр қабул қилгичлар ҳудудий электр тармоқларига ўзбошимчалик билан уланганда ёки қувват электр таъминоти шартномасида белгиланган миқдордан ошириб юборилганда;

- электр қабул қилгичлар ҳисобга олиш приборларидан ташқари уланганда ёки электр энергиясини ҳисобга олиш схемаси бузилганда, шу жумладан, ҳисобга олиш приборларининг ва ўлчаш трансформаторларининг пломбалари бузилганда;

- ҳудудий электр тармоқлари корхонаси вакили ҳисобга олиш приборларини кўришга қўйилмаганда.

Электр манбаидан узиб қўйилиши техноген ва авария оқибатларига олиб келадиган, ўта хавфли ва узлуксиз технологик жараёнли саноат корхоналарида қарздорлик пайдо бўлган тақдирда ҳақ тўланмаганлиги учун электр энергияси етказиб беришни чеклаш, белгиланган тартибда, электр таъминотининг технологик ва авария бронигача, тўлиқ узиб қўйиш эса суд қарорига кўра амалга оширилади.

Ҳудудий электр тармоқлари корхонаси, "Ўздавэнергоназорат" давлат инспекциясининг ёзма буюртмасига биноан, электр энергияси исрофгарчилик билан сарфланган ҳолларда, электр қурилмаларининг аварияга олиб келадиган ёки одамлар ҳаётига хавф туғдирадиган қониқарсиз техник ҳолатида истеъмолчига электр энергияси етказиб бериш тўхтатилади.

Юқорида кўрсатилган барча ҳолатларда ягона электр энергетика тизими тармоқларига қайта улаш ва электр энергиясини етказиб бериш истеъмолчи томонидан ана шу ҳолатлар билан боғлиқ харажатлар тўланганидан кейин амалга оширилади.

Адҳамжон ТОЖИМАДОВ, "Уздавэнергоназорат" инспекцияси Андижон ҳудудий бўлими инспектори.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди