Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№30 дан: 23.07.2015

МУЛОҲАЗА

ҲАЁ - БУЮК ФАЗИЛАТ

Ҳаё - одоб-аҳлоқ фазилатларининг улуғи бўлиб, нафсни тийиш, ёмонликни тарк этиш, беҳаёликлардан ўзини олиб қочиш, эҳтиёткорлик қилиш ва уялиш, номус шарафини сақлаш кабиларни англатади. Ҳаё - инсон ҳаётининг безаги, зийнати ҳисобланади. У комил ҳулққа эга бўлган киши руҳининг тафаккури, маънавий тимсолидир.

Қадим-қадимдан аёл ҳаё рамзи сифатида қадрланиб келинади. Ривоят қилишларича, ўлимга маҳкум қилинганлар орасида бир аёл бор экан. Уларни дор олдига олиб кетишаётганда, ўша аёл ип ва игна беришларини сўрабди.

- Нима қиласан ипу игнани? - сўрабди жаллодлар.

- Тиззамнинг ёнидан чоки сўкилибди, шуни чандиб олай, - дебди аёл.

- Ахир сен ҳозир ўласан-ку! - дебди посбонлар.

- Мен аёлман, шарм-ҳаёимни сақлай. Ўлим сари кетаётган бўлсам ҳам номусим ҳаққи халойиқ олдига аёлдай чиқишим керак! - дебди аёл.

Ҳаёли аёл оиланинг номуси, эрнинг ҳаловати, фар- зандлариннг меҳрибони, одамларнинг дуру гавҳаридир. Ҳаёли аёл хонадонининг равнақи ва обрўсидир. Бундай аёллар оила аъзоларини тушунади, осойишталик билан иш кўради, ҳаётнинг аччиқ-чучукларига чидаб, меҳр ва ишонч билан яшайди. Ҳаё одамларга озор бермаслик, айбу нуқсонларини қидириб, юзига солмаслик ва ўзидаги ёқимсиз феъл ва гапларни айтмасликдир. Ҳаётдаги ҳар бир нарсани кўриш, билиш, унинг қадр-қимматини идрок этиш, ўйлаб иш юритиш кабилар ҳаёнинг нақадар юксаклигини кўрсатади. Абдулла Авлонийнинг шундай сўзлари бор: "Ҳаё дилни равшан қиладурган бир нурдирки, инсон ҳар вақт шу маънавий нурнинг зиёсига муҳтождир. Иффатнинг пардаси, виждоннинг ниқоби ҳаёдир". Кўринадики, инсондаги ҳаё туйғуси унинг аҳлоқий гўзаллиги, кўнгли тозалиги билан ўлчанади. Шундай экан, ҳаё ҳеч бир инсонни тарк этмасин.

Хуршида РЕЖАББОЕВА,

Андижон педагогика коллежи ўқитувчиси.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди