Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№31 дан: 30.07.2015

АЁЛЛАР СПОРТИ

ГЎЗАЛЛИК ВА НАФОСАТ БАЙРАМИ

Андижон шаҳридаги олимпия заҳиралари спорт коллежида "Бетакроримсан, ягонасан, она Ватаним - Ўзбекистоним!" шиори остида аёллар ўртасида ўтказилаётган спорт фестивалининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.

Мамлакатимиз мустақиллигининг 24 йиллиги байрами олдидан анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган мазкур спорт байрамида фестивалнинг шаҳар ва туман босқичида ғолибликни қўлга киритган 16 жамоа иштирок этди.

Тадбир очилишида сўз олганлар мамлакатимизда опа-сингилларимизнинг соғлом бўлишлари, хусусан, хотин-қизлар спортини ривожлантириш борасида олиб борилаётган кенг кўламли ишлар, ўтказилаётган фестивалнинг аёлларни спортга жалб этишдаги ўрни ва роли хусусида гапирдилар. Хусусан, аёллар спорт фестивалининг маҳаллалар, меҳнат жамоалари, шунингдек, туман ва шаҳар босқичларида 90 минг нафарга яқин аёллар иштирок этганлиги алоҳида қайд этилди.

- Бугун вилоятимизда хотин-қизларимизнинг спорт билан шуғулланишлари учун 4 мингдан зиёд спорт иншоотлари ишлаб турибди, - дейди вилоят ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Манзурахон Юнусова. - Хотин-қизларнинг спорт билан шуғулланишлари учун барча шарт-шароитлар яратиб берилган. 1100 нафардан зиёд аёл мураббийлар фаолият олиб бормоқда. Умуман, бу борада олиб борилаётган самарали ишлар натижасида айни кунда вилоятда 20 мингдан зиёд аёллар спорт билан мунтазам шуғулланмоқда, 112 минг нафарга яқин хотин-қизлар оммавий спорт турларига жалб этилган. Бу ўз навбатида оилаларда соғлом турмуш тарзини шакллантириш, аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, жисмонан баркамол авлодни вояга етказиш борасидаги ишлар самарадорлигини оширмоқда.

Байрамона руҳда ўтган фестивалда хотин-қизлар спортнинг волейбол, енгил атлетика, стол тенниси, шахмат, сузиш, дартс, гимнастрада турлари бўйича ўзаро баҳслашди.

Хотин-қизларимиз иштирокида ўтаётган бугунги фестиваль спортнинг оммавийлигини ошириш, шу билан бирга, аёлларни спортга жалб этишда муҳим аҳамият касб этади.

Қизғин ва муросасиз баҳслар якунига кўра, Андижон шаҳар вакиллари умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни қўлга киритди. Олтинкўл тумани жамоасига иккинчи, Андижон тумани жамоасига учинчи ўрин насиб этди. Шунингдек, фестивалда бир қатор номинациялар бўйича ҳам ғолиблар аниқланди.

Ғолиб ва совриндорлар ташкилотчилар томонидан муносиб рағбатлантирилди.

Фахриддин ИБАЙДУЛЛАЕВ.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди