Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№34 дан: 20.08.2015

ҲАРБИЙЛАР ОИЛАЛАРИ ЭЪТИБОРДА

Вилоят мудофаа ишлари ва соғлиқни сақлаш бошқармалари ҳамда "Соғлом авлод учун" жамғармаси вилоят бўлими ҳамкорлигида мамлакатимиз мустақиллигининг 24 йиллик байрами арафасида "Бетакроримсан, ягонасан, она Ватаним - Ўзбекистоним" шиори остида Пахтаобод туманидаги Миллий хавфсизлик хизмати чегара қўшинлари ҳарбий қисмида ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзолари ҳамда Қуролли Кучлар ишчи хизматчилари учун тиббий кўрик тадбири ўтказилди.

Вилоят ўсмирлар поликлиникаси шифокорлари иштирокидаги кўрик жараёнида харбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари, умуман, фуқароларнинг саломатлигини мустаҳкамлаш, оилаларда соғлом турмуш тарзини шакллантириш, тиббий маданиятини ошириш масалаларига бағишланган давра суҳбатлари ташкил этилди, зарур тавсия ва маслаҳатлар берилди.

Тадбирни ўтказишда ҳарбий қисм командирининг тарбиявий ишлар бўйича ўринбосари, подполковник А. Холмуродов, хотин-қизлар бошланғич ташкилоти раиси М. Ахунова, қисм тиббиёт ходимаси Т. Эгамбердиевалар фаоллик кўрсатдилар.

Мазкур тадбир юртимизда ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оилаларига кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрликнинг намунасидир.

З. РАҲИМБЕРДИЕВА,

жамоатчи мухбир.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди