Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№34 дан: 20.08.2015

ХОТИН-ҚИЗЛАР ТУРМУШ ФАРОВОНЛИГИ - МУІИМ ВАЗИФА

Вилоят "Баркамол авлод" болалар ижодиёт марказида Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма тўрт йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва ўтказиш тўғрисида"ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон халқ демократик партияси Марказий кенгаши "Фаол аёллар қаноти" ташаббуси билан "Кучли ижтимоий сиёсат - хотин-қизлар турмуш фаровонлигини оширишнинг муҳим омилидир" мавзусида семинар бўлиб ўтди.

Мустақиллик йилларида мамалакатимизда амалга оширилган "Кучли ижтимоий сиёсат" тамойилининг мазмун-моҳиятини, ижтимоий соҳалар ривожидаги аҳамиятини хотин-қизлар орасида кенг тарғиб қилиш, оилалар ва хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, турмуш шароитларини яна-да яхшилаш, аҳоли бандлигини таъминлаш масалаларига бағишланган ушбу семинарда партия марказий кенгаши аъзолари, ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари, жамоат ташкилотлари вакиллари, халқ депутатлари, вилоят, шаҳар ва туман кенгашлари депутатлари, партия етакчилари ва фаоллари иштирок этдилар.

Семинарда сўз олган Ўзбекистон ХДП марказий кенгаши раисининг ўринбосари Н. Матёқубова ва бошқалар юртимизда амалга оширилаётган кучли ижтимоий сиёсат, ҳуқуқий-демократик жамият барпо этиш, хусусан, аҳолиниг ҳимояга муҳтож қатламларини муҳофаза қилиш, айниқса, хотин-қизлар фаоллигини, оилаларнинг турмуш фаровонлигининг ошириш борасидаги кенг кўламли ишлар хусусида гапирдилар.

Шунингдек, семинарда Ўзбекистон ХДП сафига кириш истагини билдирган бир гуруҳ фаол хотин-қизларга партияга аъзолик гувоҳномалари топширилди. Тадбирда истиқлолимизнинг 24 йиллик айёми муносабати билан самарали меҳнат қилаётган 30 нафар партиянинг фаол хотин-қизлари Марказий ва вилоят Кенгашининг "Ташаккурнома"лари ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Раҳимжон РАҲИМОВ,

ЎзХДП вилоят кенгаши матбуот котиби.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди