Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№34 дан: 20.08.2015

СЕРТИФИКАТЛАР ТОПШИРИЛДИ

Маълумки, "Иқбол" газетаси таҳририяти томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди гранти асосида "Болаларга миллий ўйинчоқлар" номли лойиҳа амалга оширилмоқда.

Лойиҳа доирасида таҳририят қошида ўқув маркази ташкил этилиб, ҳунар ўрганишга қизиқувчи қиз-аёлларга махсус дастур асосида миллий қўғирчоқлар тайёрлаш ўргатилмоқда. Куни кеча ўқув курсини муваффақиятли тамомлаган навбатдаги босқич битирувчиларига сертификатлар топширилди.

"Ҳунар инсонни улуғлайди" деб номланган мазкур тадбирда Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти вилоят ҳудудий бўлими раҳбари У. Аҳмедов, вилоят хотин-қизлар қўмитаси қошидаги "Меҳримиз Сизга" маркази раҳбари Х. Мирзараҳимова, "Микрокредитбанк" кредит бўлими бош мутахассиси Ф. Ниёзов сўз олиб, мазкур лойиҳанинг аҳамияти, лойиҳанинг ёш қизларга ҳунар ўргатиш, миллий ҳунармандчиликни ривожлантиришга ҳисса қўшаётганлиги эътиборга молик эканлигини гапирдилар. Тадбирда шунингдек, битирувчиларга тадбиркорликни йўлга қўйиш, бизнес-лойиҳалар тайёрлаш, кредитлар олиш хусусида кенг маълумотлар берилди.

Хосият СИДДИҚОВА.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди