Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№34 дан: 20.08.2015

МУЛОҲАЗА

САЛОМИНГ БЎЛМАСА...

Салом бериш - суннат, алик олиш - вожиб, дейилади ҳадисларда. Дарҳақиқат, салом ҳам ўзига хос ибодатдир.

Биз болалик чоғимизданоқ кўп ўқиганмиз, эшитганмиз. Даҳшатли аждорҳолар ёки ёвуз девлар маконига тушиб қолган қаҳрамонлар уларни кўриши биланоқ сўзларини саломдан бошлайдилар. Жавоб эса табиий: "Гар саломинг бўлмаганда, икки ямлаб, бир ютардим". Аслида бу нимани англатади? Демак, салом ҳар қандай ёвузнинг кўнглини юмшатишга қодир. Халқимизда қадим-қадимдан ана шундай халқ оғзаки ижоди намуналари билан инсонга болалигидан салом бериш одати сингдириб келинган. Ундаги ижобий хусусиятлар салом орқали шаклланган.

Яқинларимизни, дўсту ёрларимизни йўқлаб, хонадонларига кириб борсак ҳам, аввало, гапни "ассалому алайкум"дан бошлаймиз. Саломимиз суҳбатга доя бўлади.

Чақалоқларнинг ҳам тили ҳали бийрон бўлмай туриб, қўлларини кўксига қўйиб, салом беришга ўргатамиз. Фарзандларга ўзларидан ёши улуғларни кўрганда, дарҳол салом беришлари зарурлигини уқтирамиз. Ўзимиз ҳам ким билан суҳбатлашмайлик, салом билан гап бошлаймиз. Буларнинг барчаси инсон маънавиятининг, маданиятининг кўринишидир.

Саломни тўлиқ ва бехато бериш лозим. Бироқ айрим кишиларнинг "ассалому алайкум"ни нотўғри, яъни бузган ҳолда айтиши унинг маъносини ҳам ўзгартириб юборади. Айримларнинг жумланинг тўлиқ талаффузига эринибми ёки "замонавий" тилдами "саломалейкум" тарзида айтишлари ҳеч қандай меъёрга тўғри келмайди. Бундай хунук талаффуз саломнинг мазмун-моҳиятини ўзгартириб, акс маъно англатиши бор гап.

Шундай экан, суҳбатнинг дебочаси, яхшиликнинг боши бўлган саломни канда қилмайлик. Уни нотўғри талаффуз қилишдан қочайлик.

Муқаддасой ТОШТЕМИРОВА,

Андижон санъат коллежи ўқувчиси.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди