Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№36 дан: 03.09.2015

ШОДИЁНА

ИСТИҚЛОЛ БАЙРАМИ ШОДИЁНАЛАРИ

ҲАР БИР ҚАЛБГА ҚУВОНЧ УЛАШДИ

Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 24 йиллиги муносабати билан "Бетакроримсан, ягонасан, она Ватаним - Ўзбекистоним!" шиори остида Истиқлол байрами тантанаси вилоятимизда юксак кўтаринкилик билан ўтди.

Алишер Навоий номидаги маданият ва истироҳат боғи амфитеатрида бўлиб ўтган "Кексалари эъзозда, ёшлари мағрур, бетакрор Ватаним - Ўзбекистоним!" деб номланган тантанада шаҳар ва туманлардан ташриф буюрган меҳнат фахрийлари, хотин-қизлар вакиллари, меҳнат жамоалари илғорлари, шунингдек, бир гуруҳ илғор ва фаол ёшлар иштирок этдилар.

Тадбир очилишида вилоят ҳокими, Сенат аъзоси Шуҳратбек Абдураҳмонов сўзга чиқиб, тантана қатнашчиларини ҳамда вилоятимиз аҳолисини мустақиллигимизнинг 24 йиллиги байрами билан муборакбод этди. Истиқлол йилларида юртимизда, хусусан, вилоятимсизда амалга оширилган улкан бунёдкорлик, шунингдек, халқимиз турмуш фаровонлигини ошириш борасида олиб борилаётган кенг кўламли ишлар хусусида гапирди.

Шундан сўнг намойиш этилган байрам дастурида бадиий жамоалар, таниқли санъаткорлар ҳамда ёш қўшиқчилар ижросидаги куй ва қўшиқлар барчага хушнудлик ва байрамона кайфият улашди.

Шу кунларда вилоятимиз шаҳар ва туманларида, меҳнат жамоалари, маҳаллаларда, ҳар бир хонадонда давом этаётган тантаналар, байрам шукуҳи юртдошларимиз, айниқса, ёшлар қалбида фахр-ифтихор, она Ватанга муҳаббат туйғуларини мустаҳкамламоқда.

Хосият СИДДИҚОВА.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди