Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№36 дан: 03.09.2015

ЭҲТИРОМ

ҚАРИСИ БОР УЙНИНГ ПАРИСИ БОР

Кексалар уйнинг файзи, хонадонларимиз кўркидир. Улар бор уйда барака бор.

Уларнинг ҳамиша оила бошида туришлари, бизларни ҳар ишда қўллаб-қувватлаб, дуога қўл очишларининг ўзи катта бир давлатдир.

Оилаларимизнинг тинч-тотув бўлишида, оила аъзоларининг аҳил-иноқлик ила ҳаёт кечиришларида бобо ва момоларимизнинг ўрни ниҳоятда катта. Уларнинг борлигидан кўнглимиз тоғдай кўтарилади. Кексаларимизнинг айтган ҳар бир сўзи, панд-насиҳатлари аслида ҳаётий ҳақиқатлар, айтганлари эса катта ҳаётий тажрибанинг маҳсулидир. Улардан ибрат олмоқ бугун биз - ёшларнинг бурчидир.

Юртимизга муносиб, баркамол ва етук бўлиб камол топишимиз эртанги кунимизга қўйилган пойдевор эканлиги тенгдошларимнинг қалбига нур бўлиб инмоғи керак. Айни кунда юрт ишқи билан ёниб яшаётган, кўнглига улкан умидларини туккан, эзгу мақсадлар йўлида ўқиб-ўрганаётган ҳар бир ўғил-қиз авлодларимиз, ота-боболаримиз босиб ўтган шарафли йўллардан ибрат олиши лозим. Бугун хонадонларимиз тўрида савлат тўкиб ўтирган, тилларида шукроналик, тиллари, диллари дуода бўлган пиру бадавлат отахон ва онахонларимизни ҳар қанча эъзозласак арзийди.

Наргиза

МУҲАММАДСОДИҚОВА, Марҳамат тумани.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди