Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№37 дан: 10.09.2015

ОЛИМА АЁЛЛАР ФАОЛЛИГИ ОРТМОҚДА

Андижон машинасозлик институтида "Ёшларни миллий қадриятлар, кекса авлодга ҳурмат ва эҳтиром руҳида тарбиялашнинг муҳим жиҳатлари" мавзусида конференция бўлиб ўтди.

Вилоят хотин-қизлар қўмитаси ҳамда вилоят "Олима" уюшмаси ҳамкорлигида ташкил этилган мазкур анжуманда вилоятдаги ўрта-махсус ва олий таълим муассасаларида фаолият олиб бораётган олима аёллар, тадқиқотчилар, магистрлар ва иқтидорли талабалар иштирок этиб, мавзу доирасида олиб борилаётган ишлар, олималарнинг ёш авлод тарбияси борасидаги муҳим вазифалари хусусида атрофлича сўз юритдилар.

Тадбирда сўз олган Андижон машинасозлик институти ректори А. Тешабоев, "Олима" уюшмаси раиси, педагогика фанлари доктори Шоҳидахон Юсупова юртимизда илм-фан вакилларига кўрсатилаётган эътибор, яратиб берилаётган кенг имкониятлар ҳақида гапирдилар.

- Мамлакатимизда истиқлол йилларида хотин-қизларнинг илм-фан билан шуғулланишлари, илмий тадқиқотлар олиб боришлари учун зарур барча шароитлар яратиб берилди, - дейди вилоят "Олима" уюшмаси раиси, педагогика фанлари доктори Шоҳидахон Юсупова. - Бунинг самараси ўлароқ, олималар сафи, уларнинг фаоллиги йилдан-йилга ортиб бормоқда. Жумладан, вилоятимиздаги таълим муассасаларида айни кунда 12 нафар фан доктори, 143 нафар фан номзоди бўлган опа-сингилларимиз самарали фаолият олиб бормоқда.

Анжуманда вилоят "Олима" уюшмасининг фаолияти, турли йўналишларда олималар томонидан олиб борилаётган ишлар муҳокама этилди. Шунингдек, ёшларга пухта билим бериш, уларни истиқлол ғояларига, миллий қадриятлар, халқимизнинг тарихий анаъана ва урф-одатларига ҳурмат руҳида тарбиялаш, ҳар жиҳатдан етук ва баркамол инсонлар бўлиб вояга етишларини таъминлаш, маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш бўйича олималар олдидаги муҳим вазифалар юзасидан таклиф, фикр ва мулоҳазалар билдирилди.

Якунда бир гуруҳ олималарга, меҳнат фахрийларига ташкилотчиларнинг фахрий ёрлиғ ва эсдалик совғалари топширилди.

Анжуманда вилоят ҳокимининг ўринбосари, вилоят хотин-қизлар қўмитаси раиси М. Юнусова иштирок этди.

Зилола РАҲМОНОВА.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди