Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№37 дан: 10.09.2015

2015 ЙИЛ - КЕКСАЛАРНИ ЭЪЗОЗЛАШ ЙИЛИ

ҲУНАР - ИНСОНГА БАХТ КЕЛТИРАДИ,

- ДЕЙДИ КЕКСА ДЎППИДЎЗ ҲУНАРМАНД

ОЯЗИМХОН АЯ НИЁЗОВА.

Андижон азал-азалдан қўли гул ҳунармандлар юрти ҳисобланади. Улар сабаб ҳунармандчилик борасидаги миллий анъаналаримиз, қадриятларимиз ҳозирги кунгача сақланиб, янада сайқалланиб, янгича мазмун билан бойиб келмоқда.

Андижон шаҳридаги Янги турмуш маҳалласида истиқомат қилувчи Оязимхон ая Ниёзова момоларимиздан мерос бўлиб келаётган дўппидўзлик ҳунарини ардоқлаб келаётган инсонлардан биридир. Оязимхон ая бугун 73 ёшини қарши олишига қарамай, қўлидан ҳунарни қўймайди. Эрмак дея келинлари, набираларига бош бўлиб дўппи тикишни канда қилмайди.

- Дўппидўзликни раҳматли бувим ва онамдан ўрганганман, - дейди Оязимхон ая. - Онамнинг "Ҳунарли киши хор бўлмас, қизим", деган сўзларини кўп эслайман. У киши билан бирга ҳатто кечалари шамчироқда ҳам дўппи тикиб ўтирардик. Тайёр бўлган дўппиларни шаҳримиз, шунингдек, қўшни вилоятлар ҳамда Шаҳрихон бозорига олиб бориб сотардик. Шундай пайтлар ҳам бўлганки, биз каби ҳунармандлар бозорда эркин савдо қилолмасди. Тўсиқлар кўп, ҳунармандларга барча эшиклар ёпиқ эди.

Шукурки, бугун шундай бир чиройли замонда яшаяпмиз. Ҳунар ўрганаман, бирор маҳсулот тайёрлаб, бозорга олиб чиқиб сотаман, деган одамга барча шароитлар яратилган. Юртимиздаги ана шу имкониятларга, шароитларга ҳар қанча шукрона келтирсак арзийди. Ҳукуматимизга, Юртбошимизга раҳмат.

Онам кўп бор айтадиган халқимизнинг ҳикматли гапи нақадар тўғри эканлигини ўз ҳаётимда кўрдим. Шу ҳунар ортидан кам бўлмадим. Одамлар орасида ҳурмат-эътибор топдим, ҳунар оиламга қут-барака киритди.

Ҳа, онахон узоқ йиллар бежирим, бир-биридан чиройли дўппилар тикиб, эл хизматида бўлди. Қизлари, келинлари, маҳалладаги кўплаб хотин-қизларга дўппидўзлик сир-асрорларини ўргатди, уларни ҳунарли қилди, қолаверса, миллий ҳунармандчилигимиз, дўппидўзлик анъаналарини давом эттириш ишига салмоқли ҳисса қўшди. Бу ишлар албатта, ўз ўзидан бўлган эмас. Не-не машаққатларни бошидан ўтказди, қийинчиликларга, тўсиқларга дуч келди.

Бугун онахоннинг уйи ҳунар ўрганаман, деган опа-сингилларимиз билан гавжум. Қолаверса, моҳир дўппидўз Оязимхон аяни йўқлаб келгувчи шогирдлари, мижозлари жуда кўп.

- Шукур оилам бағрида, набираларим қуршовида, давлатимиз эъзозида хотиржам ҳаёт кечиряпман, - дейди онахон юзида табассум билан. - Айниқса, одамларнинг бошида миллий дўппиларимизни кўрсам хурсанд бўламан. Дўппидўзлик сайқал топиб бораётганлигидан, одамларимиз уни ҳамиша қадрлашлари кўнглимни тоғдай кўтаради.

Ҳақиқатдан ҳам ҳунар инсонни ҳотиржамликка, бахт-саодатга етказар экан. Касбга меҳр, ҳалол меҳнат кишини жамиятда, оилада ўз ўрнини топишида, эл-юрт орасида ҳурмат-эътиборга сазовор бўлишида муҳим аҳамият касб этишини Оязимхон аянинг ибратли ҳаёти мисолида яққол кўришимиз мумкин.

Миллий ҳунармандчилигимизнинг бир бўғини бўлган дўппидўзликни ривожиги муносиб ҳисса қўшган, бугун эса эл-юрт, шогирдлари ардоғида яшаётган Оязимхон ая сингари кексаларимиз ҳамиша омон бўлсин.

Нигора ЎРМОНЖОНОВА.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди