Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№37 дан: 10.09.2015

НАМУНАЛИ ОИЛАЛАРИМИЗ

ФАЙЗЛИ ХОНАДОН

Оила - муқаддас даргоҳ. Аслида ана шу биргина "муқаддас" сўзининг замирида нечоғли теран ва чуқур маъно, моҳият мужассамлиги барчага аён.

Инсоннинг эзгу фазилатлари, одоб-аҳлоқи, дунёқараши, ҳаётга бўлган муносабати дастлаб, оила муҳитида шаклланади. Оилада соғлом муҳит барқарор бўлса, ўша оила фарзандлари шунчалик камолот чўққисига эришадилар.

Марҳамат тумани, Эрши маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи Ғаниевлар оиласини туман аҳолиси яхши биладилар. Бу оиладаги ҳамфикрлик, иноқлик, тотувликка барча бирдек ҳавас қилади.

Оила устуни, суянчи Хасанбой ота маҳалла оқсоқоли бўлиш билан бирга, маҳалладошларига ҳар бир ишида маслаҳатгўй, зарур бўлганда ҳам маънавий, ҳам моддий ёрдам кўрсатиб келаётган инсондир. Умр йўлдоши Озодахон ая билан 44 йилдан буён аҳил-иноқликда умргузаронлик қилиб келмоқдалар. Беш фарзанднинг камолидан шод, тўрт келиннинг ҳурматидан дилларида шукроналик. Тўнғич ўғли Дилшодбек дадасининг муносиб издоши бўлди. Ота касбини эгаллади. Ҳозирда тумандаги "Мулла Тоир Қодиров" фермер хўжалигини бошқариб келмоқда. Иккинчи ўғли ҳарбий хизматчи, Шуҳратбек тумандаги "Медиан транс элит" хусусий корхонаси раҳбари. Оиланинг кенжа фарзанди Акмалжон эса туман ички ишлар бўлими ходими. Қизлари Лолахон ҳам, келинлари ҳам ўқимишли, олий маълумотли.

Озодахон ая ва Хасанбой оталар фарзанд тарбиясида жуда тадбирли бўлдилар. Улар фарзандларини одоб-аҳлоқли, эр-юрт ишига камарбаста инсонлар қилиб тарбияладилар. Шу боис ҳам бугун ушбу оилага ҳамма ҳавас қилади. Бу оилада ҳар қадамда ота-онага ҳурмат, умр йўлдошга бўлган эътибор, кичикка бўлган иззатнинг гувоҳи бўласиз.

- Фарзанд ота-онасидан ибрат олиб, уларнинг муносабатига, муомаласига қараб улғаяди, - дейди Ҳасанбой ота Ғаниев. - Яхши фазилатлари ҳам, ёмон хислатлари ҳам оила муҳитида шаклланади. Яхши оилада чиройли тарбия кўрган болалардан ёмонлик чиқмайди. Биз ҳам фарзандларимиз қалбига болалигидан эзгуликни, тўғриликни, бир-бирига меҳр-оқибатни сингдиришга ҳаракат қилдик. Шукур, уларнинг барчаси ишончимизни оқлашга, халқимиз турмуш фаровонлигини янада ошириш йўлида самарали меҳнат қилиб келмоқдалар.

Албатта, ота-она учун дилбанди камолотидан юксакроқ бахт йўқ. Фарзанди ортидан эшитган бир оғиз "раҳмат"и уларнинг қалбига чексиз қувонч, шукроналик бахш этади.

Бугун Ғаниевлар оиласи жам бўлсалар, файзли хонадонлари гўё тўйхонага айланади. Фарзандларининг ишдаги, набираларининг ўқишдаги ютуқларидан Хасанбой ота ва Озодахон аяларнинг боши кўкка етади. Дилларидаги шукрона тилларига кўчади.

Арофатхон ҚУРБОНОВА, халқ депутатлари Марҳамат тумани кенгаши раиси.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди