Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№37 дан: 10.09.2015

МУНОСАБАТ

СОЧИ УЗУН САНАМЛАР ҚАНИ?

Қадим даврлардан момоларимиз сочларини ўстириб, қирқ кокил қилиб ўриб юришган. Бу уларнинг ибо-ҳаёсидан, миллийлигидан далолат бўлган. Совчилар эса ўрими товонини ўпиб турган қизларга харидор бўлиб, келинликка танлаганлар.

Минг афсуски, бугун сочи узун санамларга камдан кам дуч келамиз. Кўча-кўйда сочларини ўриб, бошига оқпар дўппи кийган қизларни кўриб, беихтиёр кўзимиз қувнайди.

Ироданинг сочига мактабда, коллежда ҳамма ҳавас билан қарарди. Унинг чинакам ўзбек қизларига хос андишаси, ибоси, одоби, юриш-туриши гўёки сочлари билан бирлашиб, гўзаллик бахш этарди. Ирода коллежни тамомлади, олийгоҳга ҳужжатларини топширди. Имтиҳонлардан муваффақиятли ўтган қиз талаба бўлди. Институтнинг иккинчи босқичига ўтганда Ирода сочларини кестиришга аҳд қилди. Бунинг учун набирасини койиган бувисига баҳона қилди: "Ахир сочларимга алоҳида вақт ажрата олмаяпман. Улар узунлиги учун парвариш керак. Мен эса бор вақтимни ўқишга сарфлаётган бўлсам..."

Буви ҳам, она ҳам Иродани фикридан қайтаролмади. Сочлар кесилди... Дастлаб, Иродани алоҳида ҳурмат қилган тенгдошлари, курсдошлари, ҳатто устозлари ҳам энди унга негадир бошқача муносабатда бўлаётгандек туюларди. Кейинроқ қайсидир курсдоши унинг дафтари орасига шеър қистириб кетибди. Шеърда узун сочларини кесганлиги кулги остида олинганди.

...Ирода кўп афсус қилди. Бироқ ғишт қолипдан кўчиб бўлганди. Калта сочли дугоналарига ҳавас қилиб узун сочларини кесгани ва ҳаваси хато эканлигини англаб етди. Пушаймонлик қалбига оғриқ соларди. Бу фақат унинг ўзигагина аён эди.

Феруза МАТКАРИМОВА,

Улуғнор тумани.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди