ИҚТИДОРЛИ ҚИЗЛАР ТАНЛОВИ
Андижон давлат тиббиёт институти қошидаги 1- сон академик лицейда Зулфия номидаги Давлат мукофоти танловига номзодларни саралаш Андижон шаҳар босқичи бўлиб ўтди.
Андижон шаҳридаги умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари ҳамда академик лицейларда таҳсил олаётган энг иқтидорли қизлар адабиёт, санъат, фан, таълим ва маданият йўналишлари бўйича ўз истеъдодларини намойиш этдилар. Тадбирда сўз олган шаҳар ҳокими ўринбосари, шаҳар хотин-қизлар қўмитаси раиси Ё. Нишонова танловнинг аҳамияти, бугунги ёшларга кўрсатилаётган эътибор ва ғам-хўрлик ҳамда танлов иштирокчилари юксак билим ва иқтидор соҳибалари эканлиги хусусида гапириб, уларга омад тилади.
Юксак савия ҳамда кўтаринки руҳда ўтган танловда ғолиб бўлган 15 нафар иқтидорли қиз танловнинг вилоят саралаш босқичига йўлланма олди.
З. РАҲМОНОВА.
|