Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№38 дан: 17.09.2015

МУНОСАБАТ

ТАРБИЯ -МУҲИМ МАСАЛА

Тарбия, энг аввало, оилада шаклланади. Яхши ва ёмон ҳислатларнинг илк ўчоғи оилада камол топар экан, биринчи галда ана шу масканда соғлом муҳитни қарор топтириш керак.

Оилада фарзанд ота-онасидан андоза олиб, уларнинг тарбия мезонлари билан камол топиб боради. Болага гўдаклик чоғиданоқ тарбиянинг, одоб-аҳлоқнинг муҳим жиҳатларини сингдиришга ҳаракат қилади.

Қизларимизга ибо-ҳаё, йигитларимизга орият, ғурур деган юксак тушунчаларга муносиб бўлиб улғайишларини тушунтириб, оилада ҳам, таълим масканларидан ҳам одоб-аҳлоқ қоидаларига ўргатиб бориш керак. Негаки, эртага ана шу фарзандимиз, нафақат, оиламиз, балки эзгу ишларимиз давомчиси бўлади. Уларнинг ҳар томонлама баркамол, билимли, тарбияли инсонлар бўлиб вояга етишларини таъминлаш ота-онанинг, педагогларнинг, маҳалла аҳлининг асосий вазифасидир. Уларнинг ҳар бир ҳатти-ҳаракати оиладаги тарбиядан, маҳалладаги муҳитдан дарак бериб туради.

Айниқса, бугун ёшларимиз кийиниш бобида хорижликларга тақлид қилаётганликларидан кўз юмиб бўлмайди. Ҳар куни ишга ёки бирор юмуш билан кўчага отланамиз. Истаймизми-йўқми, турли-туман кийинган қиз-йигитларга дуч келамиз. Айримларининг либосларини кўриб дилимиз хира бўлади. Баъзи қизларнинг жуда калта ёки жуда тор кийимларидан уяламиз, қоматларини "кўз-кўз қилаётгандек очиқ-сочиқ кийинган қизларнинг ўзбек эканлигидан хижолат тортамиз.

Қизларимиздаги андиша, ибо қаерда қолди? Матбуот ва телевидениенинг долзарб мавзусига айланган бу масаланинг ечимини топиш аслида ўз қўлимиздадир. Оила катталари, маҳалла мутасаддилари ва фаоллари, ўқитувчилар ҳамжиҳат бўлиб қизларимизнинг кийинишини назорат қилиб боришлари керак. Ҳар қандай иллатнинг боши эътиборсизлик ва назоратсизлик эканини унутмайлик. Тарбияга ҳеч қачон кеч бўлмайди. Ёнгинамизда одоб чегараси ҳурматсизлик билан бузаётганларни тартибга чақириш, уларга танбеҳ бериш, маънавиятли, маданиятли бўлишга ундаш ҳар биримизнинг бурчимиздир.

Ойдиной ДАДАБОЕВА,

Андижон шаҳри.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди