Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№39 дан: 24.09.2015

"МАҲОРАТ МАКТАБЛАРИ" ФАОЛИЯТИ ТАКОМИЛЛАШМОҚДА

Марҳамат туманидаги 3- давлат ихтисослашган мактаб-интернатда вилоятдаги "Маҳорат мактаблари" фаолиятини ташкил этиш, ана шу йўналишдаги илғор иш тажрибаларини оммалаштиришга бағишланган вилоят семинари бўлиб ўтди.

Вилоят халқ таълими бошқармаси ташаббуси билан ўтказилган мазкур семинарда ҳалқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман, шаҳар бўлимлари раҳбарлари, услубчилари ҳамда тумандаги умумтаълим мактаблари директорларининг ўқув тарбия ишлари бўйича ўринбосарлари, тажрибали ўқитувчилар иштирок этиб, "Маҳорат мактаблари" ишини ташкил этиш бўйича вилоятда амалга оширилаётган ишлар хусусида атрофлича сўз юритдилар.

Маълумки, айни кунда вилоятдаги 45 та, шу жумладан, Марҳамат туманидаги 3 та таълим муассасасида "Маҳорат мактаблари" ташкил қилинган бўлиб, уларда белгиланган тартибда ишлар олиб борилмоқда.

Семинар иштирокчилари шу куни Марҳамат туманидаги 10-, 42- умумтаълим мактаблари ва 3-давлат ихтисослашган мактаб интернатида "Маҳорат мактаблари" фаолиятини ташкил этиш бўйича олиб борилаётган ишлар билан яқиндан танишдилар. Жумладан, 10- умумтаълим мактабида ҳужжатлар юритиш тартиблари кўриб чиқилди. Тарих фани ўқитувчиси Зебохон Азимжонова, ҳуқуқ фани ўқитувчиси Миржалол Қосимжонов, чизмачилик фани ўқитувчиси Сайёрахон Шокирова, инглиз тили фани ўқитувчилари Атирахон Раҳмонова ва Наргиза Насирдиновларнинг "Очиқ дарс"ларини кузатиб, дарслар, олиб борилаётган ишлар хусусида ўзаро фикр алмашдилар.

Шундан сўнг иштирокчилар 42- умумтаълим мактабида "Илғор иш тажрибаларни оммалаштириш устахонаси"даги меъёрий ҳужжатлар билан танишдилар. Сўнг бошланғич синф ўқитувчиси Азизахон Бузрукова, она тили ва адабиёти фани ўқитувчисиСайёрахон Исроилова, маънавият асослари фани ўқитувчиси Камолахон Тошхўжаева, жисмоний тарбия фани ўқитувчисиУлуғбек Қориевларнинг инновацион тарздаги, кўргазмали дарс машғулотларида қатнашдилар.

3-давлат ихтисослашган мактаб-интернатида эса фан ўқитувчилари Набижон Акрамов, Зайнабхон Сулаймонованинг кўр-газмали дарслари иштирокчиларда илиқ таассурот қолдирди..

42- умумтаълим мактабида бўлиб ўтган семинарнинг якуний тадбирида сўз олган туман халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими мудири М. Шоматов ва бошқалар мазкур йўналишда қўлга киритилаётган ютуқ ва камчиликлар, келгусидаги муҳим вазифалар хусусида гапирдилар. Семинар иштирокчилар томонидан "Маҳорат мактаблари" фаолиятини такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш юзасида таклиф, фикр ва мулоҳазалар билдирилди.

Маҳфузахон ҚАМБАРОВА,

вилоят ҳалқ таълими бошқармаси методика маркази директори

ўринбосари.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди