Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№39 дан: 24.09.2015

ОГОҲЛИК

ҚОНУН ҲАМИША УСТИВОР

Давлатиизнинг мавжуд қонунларига риоя қилиш юртимизнинг ҳар бир фуқаросининг бурчидир. Шунингдек, ўз навбатида мамлакатимизга кириб-чиқиб кетаётган ўзга давлат фуқароларидан ҳам қонунларимизга амал қилиш талаб этилади.

Мамлакатимиз ва чет эл фуқаролари томонидан чегара постлари орқали олиб кириладиган ва олиб чиқиб кетиладиган буюмлар, маҳсулотлар қатъий белгилаб қўйилган. Шунга қарамай, айрим шахслар томонидан мамлакатимизга диний ва беҳаёликни тарғиб қилувчи адабиётлар, видеоёзувларнинг олиб кирилаётганлиги мавжуд қонунлармизга зид, қолаверса, улар юртимиздаги тинчлик-хотиржамликка раҳна солади, юртдошларимиз, айниқса, ёшларимиз тарбиясига салбий таъсир кўрсатади. Бундай хатти-ҳаракатларнинг аксарияти хотин-қизлар томонидан содир этилаётганлиги янада аянчлидир.

Жорий йилнинг 5 июль куни Андижон вилояти божхона бошқармаси "Дўстлик" чегара пости орқали Қирғизистон Республикасидан юртимизга кириб келаётган Россия Федерацияси фуқароси Хасият Бекмирзаеванинг қўл телефони текширилганда, унинг хотирасида 11 дона порнографик руҳдаги фотосуратлар мавжудлиги аниқланган. Ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Ана шундай ҳолат божхона бошқармаси "Андижон аэропорти" чегара божхона постида ҳам аниқланди. Москва-Андижон йўналишидаги самолёт билан шаҳримизга учиб келган, юртимиз фуқароси Муборакхон Ғаффаро-вага тегишли уяли телефон назоратдан ўтказилганда, хотирасида 11 дона диний мазмундаги материаллар борлиги маълум бўлди. Мазкур ҳолат бўйича ҳам суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Аёллар доимо яхши ишлар, эзгуликлар соҳибаси сифатида улуғланиб келинган. Бироқ гуруч курмаксиз бўлмаганидек, уларнинг айримлари томонидан содир этилаётган юқоридаги каби нохуш ҳолатлар барчамизни ташвишга солади. Бундай ҳаракатлар уларнинг қонунларимизга ҳурматсизлик билан қарашлари оқибатидир. Бироқ қонун барча учун баробар. Қонун бузилишига ҳамма бирдек жавоб беради.

Ҳурматли опа-сингиллар! Қонун ҳамиша устивор эканлигини унутманг, ноқонуний хатти-ҳаракатлар сабабчисига айланиб, аёл, она деган муқаддас номга доғ туширманг.

Андижон вилояти

божхона бошқармаси матбуот хизмати.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди