Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№39 дан: 24.09.2015

УСТОЗЛИК МАҚОМИ - УЛУҒ

Бошланғич синф ўқувчиларига сабоқ бераман. Дарс жараёнида болаларга пухта билим беришга, уларнинг онгига, шуурига ота-онага, Ватанга муҳаббат туйғуларини чуқурроқ сингдиришга ҳаракат киламан. Синфдаги ҳар бир бола - бир дунё. Уларнинг ҳар бири алоҳида эътиборга лойиқ. Ҳар бир ўқитувчи ана шу жиҳатга жиддий эътибор қаратиши лозим. Болаларнинг феъл-атвори, қизиқувчанлигидан келиб чиқиб сабоқ беришга, ўқувчиларни зериктирмайдиган ноанъанавий усуллар орқали дарс ўтишга кўпроқ эътибор қаратаман. Бу эса уларнинг эркин мулоқотга киришишига, дунёқарашларини тезроқ ўсишига ёрдам беради.

Муҳаммадали Муҳитдинов, Моҳларой Асқарова, Шаҳноза Абдуғаниева, Назира Машрабжонова, Ақлжон Набижонов, Ойша Фозилжонова сингари ўқувчиларимизнинг ўқишга бўлган иштиёқи баланд.

Таълим тизимидаги 34 йиллик фаолиятим давомида кўплаб шогирдлар чиқардим. Бугун илк бор ўқитган ўқувчиларимнинг фарзандларини ҳам ўқитяпман. Шогирдларим "Устоз, мени ўқитган эдингиз, мана энди боламни ҳам ўзингиз ўқитиб берасиз", дея ҳузуримга кириб келишганида, яйраб кетаман . Уларнинг ҳаётда ўз ўринларини топганларидан қувонаман.

Ўқувчиларимнинг кўпчилиги бугун ўзимга издош. Гулхумор Холматова, Ойбек Маҳмудов, Даврон Ўринбоев, Феруза Маҳкамова яна бу рўйхатни анча давом эттиришим мумкин. Энг муҳими, шогирди камолини кўришдек бахт устозга қанчалар ифтихор беришини таърифлашим мушкул.

Устоз деган сўзнинг ўзи бизнинг қанчалик ҳурматга сазовор эканимизни, зиммамизда улкан масъулият борлигини билдиради. Кўп йиллик қилган меҳнатим туфайли "Халқ маорифи аълочиси" кўкрак нишонига сазовор бўлдим. Бу менинг камтарона меҳнатимга берилган юксак баҳо, эътибордир. Зиё улашишдек машаққатли касб-нинг бошини тутиб, кам бўлмадим, эл-юрт орасида ҳурмат-эътибор топдим.

Маъмурахон СОТВОЛДИЕВА,мактабнинг бошланғич синф ўқитувчиси,"Халқ маорифи аълочиси".


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди