Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№39 дан: 24.09.2015

КИТОБ ЖАВОНИНГИЗГА

"САБР КАФТИДАГИ МАЙСА"

Майли, шоир бўлмадингиз, майли, ота,

Шоир бўлар Мингтепанинг болалари.

Гар Муҳаммад Юсуф каби ёзмаса шеър,

Саваласин Марҳаматнинг новдалари.

Марҳаматлик ёш ижодкор Нодира Жўраеванинг ушбу сатрлари устоз, марҳум Муҳаммад Юсуфга бағишлаб ёзилган. Ёш шоиранинг кўплаб шеърларида ана шундай самимийликни, адабиётга бўлган меҳрни англаш мумкин. Аслида адабиётга бўлган меҳр покиза ва табиий бўлиши кераклигини ёш ижодкоримиз яхши билади ва қалбдан ҳис қилади.

Ўз юртдоши бўлган Муҳаммад Юсуфнинг халқона, самимиятга йўғрилган шеърларини ўқиб, катта бўлган Нодира аста кичик кичик шеърлар ёзиш баробарида улғайиб борди. Устозлари Абдураҳим Бозорбоев, Зулфизар Эшонова ва Хуршидабону ёрдамида ўқиб-ўрганишдан, изланишдан тўхтамади. Натижада, унинг шеърлари сайқалланиб, янада чирой очди. Унинг яқинда нашрдан чиққан "Сабр кафтидаги майса" номли илк шеърий тўпламига киритилган шеърларида ана шу жиҳатларни яққол кўриш мумкин.

Марҳамат хизмат кўрсатиш ва ижтимоий-иқтисодиёт коллежида бўлиб ўтган ана шу китоб тақдимотида ёш шоиранинг устозлари, оила аъзолари, ижодкор дўстлари иштирок этди. Тадбирда коллеж директорининг манавий-маърифий ишлари бўйича ўринбосари Миролим Маллаев, устозлари Шаҳзода Ғаниева, Рўзихон Дадажонова, Абдураҳим Бозорбоев, Зулфизар Эшоновалар ёш шоиранинг ижоди ҳақида илиқ фикрлар билдирдилар. Тадбирда Ўзбекистон Ёзувчилар ушмаси вилоят бўлими қошидаги "Бобур издошлари" ва "Турон" ўқув маркази қошидаги "Муҳаммад Юсуф" тўгараклари аъзолари ҳамда коллеж ўқувчилари фаол иштирок этди, ёш ижодкорлар томонидан айтилган шеърлар барчада илиқ таассурот қолдирди.

"Сабр кафтидаги майса" деб номланган шеърий тўплам шеърият ихлосмандларига манзур бўлади, деб умид қиламиз.

Хосият СИДДИҚОВА.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди