Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№40 дан: 01.10.2015

МУТАХАССИС ФИКРИ

ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ ҲИМОЯДА

Ўзбекистон мустақилликка эришгач, ўзига хос бўлган тўғри ва ёруғ йўлни танлади. Ўтган қисқа давр ичида мамлакатимизда барча соҳаларда кенг қамровли ислоҳотлар, асрларга татигулик ишлар амалга оширилди.

Юртимиз тарихан оз вақт мобайнида оқилона ички ва ташқи сиёсати, қонун устиворлигини таъминлаш баробарида халқаро ҳамжамият эътиборини қозона олди. Айниқса, истиқлол туфайли юртимизда инсон қадр-қимматини улуғлаш, унинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш масалалари биринчи ўринга кўтарилди. Хусусан, фуқароларимизнинг бурч, ҳуқуқ ва эркинликлари Бош Қомусимизда қатъий белгилаб қўйилди.

Кейинги йилларда фуқароларнинг ҳақ-ҳуқуқларини суд орқали ҳимоя қилиш тизими янада такомиллашди, илғор механизмлар амалиётга татбиқ этилди. Натижада суд орқали шахс ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишнинг энг самарали усуллари шаклланди.

Мамлакатимиз суд-ҳуқуқ тизимини изчил демократлаштириш ва либераллаштиришдаги дастлабки қадамлардан бири судларнинг ихтисослашуви бўлди. Яъни, фуқаролик ва жиноий ишларни кўриб чиқишга ихтисослашган алоҳида судлар ташкил этилди. Суд-ҳуқуқ тизимини демократлаштириш жараёни босқичма-босқич амалга оширилмоқда. Хусусан, суд жараёнида прокурор ва адвокатнинг тенглиги таъминланганлиги, низоларни адолатли ҳал қилинишида энг мақбул усул бўлган - тортишув суд жараёнининг асосий тамойили сифатида қабул қилинганлиги ана шу ўзгаришлар самарасидир.

Ҳуқуқий-демократик, эркин фуқаролик жамияти қуриш йўлидан қатъий бораётган мамлакатимизда суд-ҳуқуқ тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар, фаолиятга халқаро тажрибаларнинг жорий этилаётганлиги, эришилаётган ижобий ўзгаришлар, буларнинг барчаси инсон қадри, шаъни, ҳуқуқ ва эркинликлари ҳимоясига қаратилмоқда. Мазкур йўналишда, умуман, жамиятимизда қонун устиворлигини таъминлаш принципига қатъий амал қилинаётганлигини алоҳида эътироф этиш жоиз.

Роҳатой ҚОДИРОВА,

Андижон шаҳридаги 10- сон Давлат нотариал идораси нотариуси.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди