Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№42 дан: 15.10.2015

Олтин куз ранг сочди яна боғларга

Олтин куз ранг сочди яна боғларга,

Бу таниш хотира, таниш манзара.

Япроқлар рақсини бошлади такрор,

Қуёш ҳам маъюсдир, нур сочар хира.

Бу гўзал табиат ўхшайди шу дам,

Уйқу элтаётган мудроқ инсонга.

Ҳосилдан бўшаган яйдоқ далалар,

Ором пардасини тортмоқда юзга.

Меҳнаткаш чумоли шошар инига,

Серғайрат жон энди олади тиним.

Қишлик ғалласини ғамлаб уйига,

Мезон ёмғирини кузатади жим.

Шохда қолган сўнгги барг билан бирга,

Ҳар томон эсади ўйноқи еллар.

Паришон боқаман дала-ю қирга,

Ҳорғин, хира тортиб кўринар йўллар.

Иқболхон МАРИБЖОНОВА.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди