Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№42 дан: 15.10.2015

Ҳуқуқий маслахатхона

САВОЛ БЕРИНГ, ЖАВОБ БЕРАМИЗ!

Алимент тўловчи белгиланган алиментни тўламай чет элга кетиб қолган бўлса, алимент қандай тартибда олинади?

З. Акбарова, Асака тумани.

- Ўзбекистон Республикаси Оила Кодексининг 96-моддасига асосан, ота-она вояга етмаган болаларга таъминот бериши шарт. Вояга етмаган болаларига таъминот бериш мажбуриятини ихтиёрий равишда бажармаган ота (она)дан суднинг ҳал қилув қарори ёки буйруғига асосан алимент ундирилади. Суд қарори бўйича белгиланган алиментни қарздор ота (ёки она) бирор бир сабаб туфайли тўламаётган тақдирда унинг яшаш жойи бўйича тегишли туман, шаҳар суд ижрочилари бўлимига мурожаат қилиш лозим.

* * *

Алимент тўлашда ажрашиш сабаблари ҳам ҳисобга олинадими?

З. Турғунова, Булоқбоши тумани.

- Ўзбекистон Республикаси Оила кодекси моддалари талабларига кўра, ажрашиш сабаблари вояга етмаган фарзандга алимент тайинлашда ҳисобга олинмайди.

* * *

Суд қарори асосида тайинланган ва тўланиши белгиланган алиментдан ташқари моддий ёрдам сўраш ёки талаб қилиш ҳам мумкинми?

Д. Асқарова, Андижон шаҳри.

- Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 103-моддасига асосан ота-она фавқулодда ҳолатлар (болалар оғир шикастланиши, касал бўлиши ва бошқалар) туфайли келиб чиққан, боланинг таъминоти учун зарур бўлган қўшимча ҳаражатларда иштирок этиши шарт. Қўшимча ҳаражатларда иштирок этишдан бош тортган ота (она)дан суд уларнинг оилавий ва моддий аҳволини ҳисобга олиб, қўшимча ҳаражатларни қисман қоплаш ҳақида ҳал қилув қарори чиқариши мумкин.

* * *

Ёрдамга муҳтож, меҳнатга лаёқатсиз ота-онага алимент тўлаш қай тартибда амалга оширилади?

Ф. Раҳимова, Олтинкўл тумани.

- Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 110-моддасига асосан вояга етган, меҳнатга лаёқатли болалар ўз ота-онасига ихтиёрий равишда моддий ёрдам беришдан бўйин товласалар, уларга бериладиган таъминот миқдори фарзандларнинг оилавий ва моддий аҳволини ҳисобга олган ҳолда суднинг ҳал қилув қарорига асосан белгиланади.

Ота-она, алимент ундириш ҳақидаги талабни ўз фарзандларининг бирига ёки бир нечтасига нисбатан қўйганлигидан қатъи назар, алимент миқдорини белгилашда суд вояга етган, меҳнатга лаёқатли фарзандларнинг барчасини ҳисобга олади. Вояга етган, меҳнатга лаёқатли болалардан алимент ундириш низоси узил-кесил ҳал бўлгунга қадар судья шу низо бўйича вақтинча тўлаб турилиши лозим бўлган суммани кўрсатиб, ажрим чиқариши мумкин. Вояга етган, меҳнатга лаёқатли болалардан ундирилаётган алимент миқдори энг кам иш ҳақи миқдорининг учдан бир қисмидан кам бўлмаслиги керак.

Саволларга Асака туман 1- сон давлат нотариал идораси нотариуси

Муроджон КАРИМОВ жавоб берди.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди