Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№42 дан: 15.10.2015

2015 йил - кексаларни эъзозлаш йили

ХОНАДОНЛАРИМИЗ КЎРКИ

Халқимизда "Қариси бор уйнинг париси бор" деган ҳикматли гап бор. Ҳақиқатдан ҳам кексаси бор уйнинг файзи ўзгача бўлади. Уларнинг олтин дуолари сабаб хонадондан қут-барака, тинчлик-тотувлик аримайди.

Ана шундай ҳамма ҳавас қилса арзийдиган хонадонлардан бири Жалақудуқ тумани, Ойим шаҳарчасидаги Ғаниев-лар хонадонидир. Ушбу хонадон соҳибаси Салимахон момо Ғаниева 75 ёшни қаршилаган бўлса-да, ҳали анча тетик. Умри ҳалол меҳнат билан ўтган момо қачон қараманг қандайдир уй юмуши билан банд бўлади. Онахон, айниқса, гуллар ўстиришни, уларни парваришлашни жуда ёқтиради. Ҳар йили баҳор келиши билан ҳовлисига, кўча томорқасига атиргул, келинчакгул, зиёдагул сингари турли-туман гуллар экади, уларни парваришлаб, кўнгли яйрайди.

Ҳаёт гўзаллигини гуллар билан чамбарчас боғлаган Салимахон момо гулга киши кайфиятини кўтарувчи, баҳри-дилни очувчи ҳаётбахш неъмат, дея таъриф беради. Ҳар куни тонг отиши билан ҳовлига чиқиб гулзорни томоша қилиб, завқ-у шавққа тўлади. Уларни тўйиб ҳидлайди. Хатто, совуқ тушиб қолган ҳозирги кунларда ҳам хонадонида турли гуллар бўй таратиб турибди.

- Гуллар ва ўсимликларни, табиатнинг ҳар бир бўлагини асраб-авайлаш керак, - дейди Салимахон момо. - Чунки улар ҳаётимизни гўзал, саломатлигимизни бардавом қилади.

Дарҳақиқат, табиатга, гўзалликка ошуфта Салимахон момо фарзанд ва набираларига, ёшларга ҳамиша она табиатни асраб-авайлаш, чор-атрофни покиза тутиш зарурлигини айтишдан чарчамайди. Хонадонини гулзорга - чиройли масканга айлантирган, ўзи ҳам хонадоннинг кўркига айланган, маҳалланинг сариштали аёли, дея таъриф олган Салимахон момо гуллар экиб, набираларига эзгу насиҳатлар айтиб, чарчамасин. Салимахон момодай онахонларимиз соғ-саломат бўлиб, умрлари зиёда бўлсин.

Садоқат СОЛИЖОНОВА,Жалақудуқ тумани.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди