Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№42 дан: 15.10.2015

Янги китоб

"ОЙДИН ОРЗУЛАР"

Вилоятимизда иқтидорли йигит-қизлар жуда кўп. Айниқса, болалигидан устозлар шеърларини ёд олиб, ўзи ҳам уларга ҳавас қилган ҳолда шеърий мисралар тизишга интилган ёшлар мақтовга лойиқ.

Шаҳрихонлик Нурхон Турғунбоева ана шундай истеъдодли, интилувчан ёшлардан бири. Унинг номи бизга бир-неча йиллардан бери таниш. Чунки унинг шеърий машқлари вақтли матбуот нашрларида кўп бор чоп этилган.

Яқинда унинг "Ойдин орзулар" деб номланган илк шеърий тўплами нашрдан чиқди. Тошкентдаги "Турон замин зиё" нашриёти томонидан чоп этилган. Бу китобга Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Андижон вилоят бўлими раҳбари, шоира Хуршидабону кириш сўзи ёзиб, шундай дейди:

"Болалар фестивалларида устозлар эътиборига тушган Нурхон улғайиб, Ватан ва мустақиллик, ёшлик ва муҳаббат мавзуларида беғубор туйғулар, самимият акс этиб турган шеър-лар ёзган:

Мен йиғласам, йиғлайди осмон,

Мен кулганда кулади қуёш.

Шаббодага ўхшайди рухим,

Ёмғир билан юрагим сирдош.

Нурхон "Фарзанд сўзи", "Ватан", "Қуёш ботиши", "Уйғониш фасли", "Болалар уйи", "Онам меҳри", "Шоир юраги", "Ёшлик тасвири" каби қатор шеърларида янги фикр айтишга, эзгу ниятларини шеърий ифода орқали юртдошларига етказишга ҳаракат қилади…"

Ҳа, Нурхон Турғунбоева вилоятимизнинг иқтидорли ижодкор қизлардан бири. Аммо у ҳали ёш. Ўз устида кўпроқ изланиши, устозлар ижодини такрор-такрор мутолаа қилиши, шеърий машқларига эса эринмай сайқал бериши зарур. Шундагина у ўз орзусига эришади, келажакда катта-катта китоблар нашр эттиради. Бу - "Ойдин орзулар" китоби эса ижодининг дебочаси сифатида тарих зарварақларига муҳрланади.

Улуғбек АБДУСАЛОМОВ.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди