Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№46 дан: 12.11.2015

ШИФОКОРЛАРГА ЭІТИРОМ КЎРСАТИЛДИ

Андижон шаҳридаги "Тошкент-премиум" тантаналар саройида шифокорлар кунига бағишланган байрам тадбири бўлиб ўтди. Вилоятимиз шаҳар ва туманларида фаолият олиб бораётган тиббиёт ходимларининг илғор вакиллари иштирок этган ушбу анжуманни вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Ш. Шералиев очиб, вилоятимиз ҳокимининг соҳа мутахассисларига йўллаган табригини ўқиб эшиттирди. Шунингдек, бу йўлда фидойилик билан фаолият олиб бораётган бир гуруҳ фаол шифокорларга вилоят ҳокимининг фахрий ёрлиқлари ва эсдалик совғаларини топширди.

Тадбирда сўз олган Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири маслаҳатчиси В.Ҳакимов ҳамкасбларини байрам билан қутлаб, вилоятимизнинг илғор шифокорларига "Соғлиқни сақлаш аълочиси" нишони ҳамда вазирликнинг фахрий ёрлиқларини топширди.

- Шифокорлик шарафли, айни дамда жуда машаққатли касб, - дейди вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи ўринбосари Гулнаҳор Абдуллаева. - Дардларига даво истаб келган ҳар бир беморни ўз яқинимиздай қабул қилиш, уларнинг касалликдан фориғ бўлганларини кўришнинг ўзи биз - шифокорларга қувонч бағишлайди. Бугун машаққатларга елка тутиб ишлаётган ҳамкасбларимни байрам билан табриклаш баробарида уларнинг фаолиятларида омад ва зафарлар тилайман.

Анжуман якунида намойиш этилган таниқли санъаткорлар иштирокидаги бадиий дастур барчага кўтаринки кайфият улашди.

З. РАҲМОНОВА.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди