ОГОҲЛИК - ДАВР ТАЛАБИ
Пахтаобод туманидаги 26- умумтаълим мактабида "Огоҳ бўлинг!" деб номланган тадбир бўлиб ўтди.
Одам савдосига қарши кураш мавзусига бағишланган тадбир очилишида сўз олган туман ички ишлар бўлими вояга етмаганлар билан ишлаш бўлинмаси бошлиғи А. Эсонов, "Чорсу" маҳалла фуқаролар йиғини диний маърифат ва маънавий-аҳлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчиси М. Жонпўлатовалар мавзу доирасида атрофлича тўхталиб, одам савдосининг олдини олиш, унинг қурбонига айланиб қолмаслик хусусида гапирдилар. Тадбир доирасида шахмат-шашка бўйича спорт мусобақаси, ўқувчиларнинг тасвирий санъат йўналишидаги кўргазмаси ташкил этилди.
Якунда шахмат-шашка беллашувида мактабнинг 9- синф ўқувчилари А. Усмонов, М. Ҳасанов, тасвирий санъат йўналиши бўйича М. Мамадалиева, Ш. Ҳамдиновалар ғолиб деб топилди. Ғолиб ва фаол иштирокчилар фахрий ёрлиқ ҳамда эсдалик совғалар билан тақдирландилар.
Ш. КЕЛДИЕВ.
|