Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№46 дан: 12.11.2015

Хотин-қизлар қўмитаси бошланfич ташкилоти етакчилари фаолиятидан

БАХТИ БЕКАМ АЁЛ

Аёл табиатан жонсарак бўлади, у ҳамиша яратиш ҳисси билан яшайди. Аёл нафақат фарзандларни дунёга келтириб, тарбиялайди, балки чаманзорлар ярата олади, дунёга яхшилик, эзгулик уруғларини сочиши билан ҳам юксак эҳтиромга муносибдир.

Бугун орамизда ўз оиласига бош бўлиб, фарзандларига чиройли тарбия бериб ўстираётган, шу билан бирга, жамият ишида фидойилик кўрсатиб меҳнат қилаётган опа-сингиларимиз жуда кўп. Хўжаобод тумани Узункўча маҳалласи хотин-қизлар қўмитаси бошланғич ташкилоти раиси Неъматхон Йўлдошева ҳам ана шундай фидойи аёллардан биридир.

Тошкент давлат педагогика институтининг ўзбек тили ва адабиёти факультетини тамомлаган Неъматхон Йўлдошева меҳнат фаолиятини Булоқбоши туманидаги 45- мактабдан бошлаган. Кейинчалик Хўжаободга келин бўлиб тушган Неъматхон опа тумандаги 1- умумтаълим мактабида ўқитувчи, туман халқ таълими бўлими бошлиғи ўринбосари вазифасида ишлади. Самарали меҳнатлари учун "Халқ таълими фидойиси", "Халқ таълими аълочиси" унвонлари, қатор фахрий ёрлиқ ва ташаккурномалар билан тақдирланди. Бугунги кунда маҳалла хотин-қизлари етакчиси сифатида ибратли ишларни олиб бормоқда.

Айни кунда хотин-қизларнинг оиладаги, жамиятдаги ўрни, роли ва мавқеини, ижтимоий-сиёсий ҳаётимиздаги фаоллигини ошириш ҳамда мавжуд муаммоларни ҳал этишда хотин-қизлар қўмитаси бошланғич ташкилотлари фаолияти муҳим аҳамият касб этмоқда. Хусусан, Неъматхон опа етакчилик қилаётган бошланғич ташкилот ҳам Карвон йўли кўчасида истиқомат қилаётган минг нафарга яқин хотин-қизнинг турмуш шароитларини яхшилаш, уларнинг соғликларини муҳофаза қилиш, маҳалла ва оилалардаги маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш, кекса онахонларни эъзозлаш борасида эътиборга молик ишларни олиб бормоқда.

Маҳалла раиси Соҳиба Абдусаматова раҳбарлигида маслаҳатчи Ёрқиной Қодирова, отинойи Матлуба Фозилова, котиба Гулнора Собирова ҳамда маҳалла фаоллари билан ҳамжиҳатликда ўтказилаётган тадбирлар барча йўналишлардаги ишлар самарадорлигини оширишга хизмат қилмоқда. Айниқса, коллеж битирувчилари бандлигини таъминлаш, иқтидорли ёшларни юзага чиқариш борасида олиб борилаётган ишларни алоҳида эътироф этиш лозим. Бундан ташқари, опа-сингилларимиз маънавиятини юксалтириш, эрта ва қариндошлар ўртасидаги никоҳларга йўл қўймаслик, аёллар ва вояга етмаганлар жиноятчилигининг олдини олишга қаратилган давра суҳбатлар, мулоқотлар самараси ўлароқ, салбий иллатлар барҳам топмоқда.

Бошланғич ташкилот ташаббуси билан уй бекалари, айниқса, ёш қизларни ҳунарга ўргатиш мақсадида маҳаллада "Ёш гулчеҳралар", "Ораста қизлар", "Мунчоқлардан жиҳозлар тайёрлаймиз", "Юмшоқ ўйинчоқлар ясашни ўрганамиз", "Пазанда бўламиз" каби турли тўгараклар фаолияти йўлга қўйилган. Ушбу тўгараклар машғулотлари кўп йиллик ҳаётий тажрибага эга Донохон Қодирова, Эътиборхон Рўзиева ҳамда Неъматхон опанинг ўзи бошчилигида олиб борилмоқда. Натижада кўплаб ёшлар ҳунар ўрганмоқда. Кекса онахонлар иштирокидаги ўсмир қизлар учун рўзғор тутуми, қайнона ва келинлик илми, кийиниш маданияти ва одоби ҳақидаги суҳбатлар, "Саломатлик - туман бойлик", "Иболи қиз, ҳаёли келинчак", "Маҳалла маликалари", "Ораста қизлар" каби танлов ва тадбирлар ёш қизлар учун маҳорат мактаби вазифасини ўтамоқда.

Неъматхон опа, нафақат, жамоат ишларида фаол, балки оилада ҳам ўз ўрнига эга аёлдир. Турмуш ўртоғи Адҳамжон Охунов билан 35 йилдан буён аҳил-иноқ яшаб, 4 нафар қизларини камолга етказишди. Уларни билимли ва ўқимишли қилиб тарбиялашди.

Неъматхон опа бахти бекам аёл. Сабаби жамиятда ҳам, оилада ҳам ҳурмат ва эътибор топа олган. Камтар, фидойи ва ташаббускор Неъматхон опа бундан кейин ҳам бошланғич ташкилот етакчиси сифатида хотин-қизлар манфаатларини ҳимоя қилиш борасида янада самарали фаолият олиб боришига ишонамиз.

Хосият СИДДИҚОВА.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди