Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№46 дан: 12.11.2015

РУҲИЯТ

АЁЛНИНГ КИЙИНИШ ТАРЗИ ВА ФЕЪЛ-АТВОР

Психологлар томонидан ўтказилган тадқиқотларга кўра, нафақат кўз ёки сочлар ранги, бурун ёки лаб шакли аёлларнинг феъл-атвори ҳақида маълумотлар беради, балки уларнинг кийимларига, кийиниш тарзига қараб ҳам кўп нарсаларни билиб олиш мумкин экан. Мутахассисларнинг қуйидаги хулосалари ёрдамида буни ўзингиз ҳам синаб кўринг.

Кийимларини буюртма асосида тиктириб киядагинлар

Камёб, камчиликларини беркитиб, ютуқларини кўрсатадиган, қоматларини кўркам кўрсатиб турадиган кийимлар кийишни ёқтирадиган тоифадаги аёллар бирон нарсага жуда ишқибоз ҳам, ҳаваскор ҳам бўлмайди. Кўп нарсага юзаки қарайдилар. Агар ўзларининг ташқи кўринишлари ўзлари ўйлагандай бўлмаса, қаттиқ қайғурадилар. Атрофдагиларнинг фикрини ўқиш бобида улар анча уддабурон бўладилар. Ёрқин, ҳашамдор, ўзини ўта юқори даражада баҳолайдиган инсон сифатида бошқаларда таассурот қолдирадилар.

Модапарастлар

Бу тоифа аёллар модага оид ҳар қандай янгиликка ўч бўлади. Шунинг учун ҳам улар омма олдида ўтган мавсумда кийган кийимларида пайдо бўлишдан уяладилар. Нозик ва ўткинчи "мода қурбонлари" аслида биринчи кўринганларидан анча кучли шахслар бўлиб, спорт билан шуғулланишни ёқтирадилар. Уларни бошқаларнинг фикрлари деярли қизиқтирмайди. Кўпинча одамларнинг кийимига қараб баҳо берадилар. Ана шу характерлари билан одамлар орасида ҳурмат-этибор топишда муаммоларга дуч келадилар.

Тажриба қилишни

ёқтирадиганлар

Кайфиятларига қараб ҳамма нарса ва ҳар хил услубда кийинишни канда қилмайдиган бу аёллар тажриба ва тасаввурларни хуш кўрадиган, табиатан ижодий салоҳиятга эгадирлар. Улар ҳамиша ўзларини ёш ҳис қиладилар. Улғайишни асло ўйламайдилар. Улар ҳар нарсага тез берилувчан, иштиёқлари ҳам тез сўнади. Бирор ишни охирига етказиш учун зўриқиб ишлайдилар. Уларни ҳамиша янгиликка интилиш ҳаракати ўз яқинларининг эътирозларига сабаб бўлади.

Услубига садоқатлилар

Улар ҳамиша имижларини ўзгартиришни мақсад қилиб, дўконларга кирганларида яна ўзидаги кийимларга ўхшаш услубларни танлайдилар. Шу туфайли ушбу тоифа аёлларининг кийим шкафларида фақат айрим кўринишлари билан бир-биридан фарқ қилувчи, лекин услуби ўхшаш кийимларни топиш мумкин. Улар нафақат кийиниш бобида муқим бўладилар, балки ҳаётларида ҳам ана шу жиҳатга амал қиладилар. Орзулари кўпинча ушалади.

Кийинишга эътибор

қаратмайдиганлар

Қўлларига нима илинса ёки кўнглига нима ўтирса, ана шу тарзда кийиниб юрувчи тоифа аёллари ўзларининг ташқи кўринишларига умуман эътибор бермайдилар. Шу сабаб улар ўзлари билмаган ҳолда жуда кўп нарса йўқотадилар. Уларнинг кийимларида ҳеч қандай аксессуарлар йўқ, тақинчоқларга ҳам қизиқишмайди. Бу билан улар ҳаётда ўз қадрларини унутадилар, ўзларига ишонмайдилар ёки бирор иш билан жуда машғул тарзда ён-атрофга эътиборсиз ҳаёт кечирадилар. "Қандай бўлсам, шундай севинг" тамойили улар учун шиор бўлиб қолган.

МЕҲРИНИГОР тайёрлади.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди