Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№46 дан: 12.11.2015

Шеърият гулшани

ВАТАН, СЕН ОТАМСАН, БОШИМ СИЛАГАН...

ВАТАН, МАДҲИНГ ДИЛИМДА

Мустақиллик, элни озод айладинг,

Ҳам қаддингни тиклаб шамшод айладинг.

Боғу бўстон бўлди дашту саҳролар,

Шаҳар, қишлоқларни обод айладинг.

Кўнгил чоғдир, ўтар хушвақт дамлар,

Фаровонлик боис қувноқ одамлар.

Замон бирла ҳамиша ҳамнафас бу эл,

Истиқболга қараб шошар қадамлар.

Ўзбекистон, сенинг мадҳинг дилимда,

Ажиб куйлар яралади тилимда.

Шеър ёзмоқ муроди Раъно қизингнинг,

Менга бахтлар учрар ҳар бир йўлимда.

Раънохон ЖУМАНИЁЗОВА.

КУЗ НАФАСИ

Кўчада бораман аста одимлаб,

Тўймайди атрофга боқиб кўзларим.

Гўё куз илоҳий бир сеҳр билан,

Шамолга учирар айтар сўзларим.

Чинорлар тинглайди куз мадҳиясин,

Сарғайган япроқлар аста ўйноқлар.

Жуфт-жуфт қушчалар ҳам сайрайди бийрон,

Соғинчдан қалбимда минглаб титроқлар.

Атрофга чўкмоқда туннинг нафаси,

Суқланиб боқаман келар ҳавасим.

Самода юлдузлар нур сочар маъюс,

Кузнинг ҳавосидан яйрар нафасим.

Камола АДАҲАМОВА,

Булоқбоши туманидаги 30- умумтаълим

мактаби ўқувчиси.

ВАТАН!

Ватан! Сен отамсан, бошим силаган,

Сен менинг онамсан, "оқ йўл" тилаган.

Муштипар синглимсан, қалби тиниқ, пок,

Сен акамсан, посбон, бизни ўйлаган.

Ватан - томиримда жўшиб оққан қон,

Сен учун фидодир жисмимдаги жон.

Ахир сен бебаҳо, тенгсиз-у чексиз,

Сенсан қалбимдаги бепаён макон.

Тиллога алишмам жаннат - боғингни,

Қадрлаб ўсайин қалб ардоғингни.

"Ўзбек қизидирман" дея фахр-ла,

Кўкларга кўтарай, мен байроғингни.

Мадинабону АСЛИДДИНОВА,

Балиқчи индустриал-педагогика касб-ҳунар коллежи ўқувчиси.

ОНА ҚИШЛОҒИМ

Қишлоғим, шунчалар обод, гўзалсан,

Тилларда битилган ширин ғазалим.

Бағрига чорловчи нурли маскансан,

Кундан-кун яшнайвер она қишлоғим.

Боғингда ғарқ пишар олма, анорлар,

Қизларинг сулувдир, йигитлар оринг.

Сени билмас гумроҳ қилар афсуслар.

Бу кун бахтдан порлар чашму қароғинг.

Олисда бўлсам гар сенга шошарман,

Бахшидадир сенга бу жисму жоним.

Сенинг қиёсингдан бахтдан тошарман,

Кундан-кун яшнайвер она қишлоғим.

Шодиябегим МАҲКАМБОЕВА,

АДУ қошидаги 4- сон

академик лицей ўқувчиси.

ТУНДАГИ СУҲБАТ

Узун, баланд дарахтлар,

Рақсга тушади барглар.

Тунда суҳбат қуришар,

Чинор, тол ва тераклар.

Терак дейди шовуллаб:

Сокин анҳор оқяпти.

Баъзи нодон одамлар,

Хазонларни ёқяпти.

Чинор дер: ўша барглар

Ўғит бўларди бизга.

Қанийди шу дардимиз,

Айтсак ўғил-қизларга.

Хуршида ЖАМШИДОВА,

Қўрғонтепа туманидаги 16- умумтаълим

мактаби ўқувчиси.

АЙРИЛИҚ

Узоқларга йўл олдим бугун,

Қалбларимиз бўлмайди бутун,

Ўйлайвердим сени куну тун,

Кўнгил узиб кетмоқлик қийин.

Ёмғирли кунларнинг нафаси -

Хотирамнинг мангу қафаси.

Севиб, севилмадим чамаси,

Кўнгил узиб кетмоқлик қийин.

Соғинмайсан мени бир бора,

Орзуларим қидирса чора,

Юрагимни қилайин пора,

Кўнгил узиб кетмоқлик қийин.

Малика АБДУМАННОПОВА,

Улуғнор тумани.

СОЯБОН

Ўшанда ҳам эсарди шамол,

Турар эдинг майин жилмайиб.

Қўлларингда эди соябон,

Ўша дамлар нақадар ажиб.

Яноғимда сен таққан чечак,

Завқли эди менга шу дамда.

Қанотсиз ҳам учардим бешак,

Осмон яқин эди ўшанда.

Йиллар тутқич бермади бизга,

Сен шамолнинг ортидан учдинг.

Кўринмадим мен ҳам кўзингга,

Йироқларда самони қучдинг.

Мана бугун қайта учрашдик,

Аммо йиллар тўсар йўлимиз.

Сенмас, ўзга тутар соябон,

Икки йўлда қолди кўнглимиз.

Гулзиё ЖЎРАЕВА,

АДУ қошидаги 2- сон

академик лицей ўқувчиси.

КУЗ...

Атрофга таралар маҳзунлик,

Кузги хазонларга ўхшайди қалбим.

Баъзан бўм-бўш, баъзан исёнкор,

Неларнидир бўйлайди дилим.

Куз...

Тупроқдек ҳокисор вужудим,

Изтироблар қалбимда бўзлайди.

Худойим, паноҳ сўрайман сендан

Қалбим ўзгинангдан мадад излайди.

Салима РУСТАМОВА,

шифокор. Шаҳрихон тумани.

ҚЎРҚАМАН

Қўлим етмас осмонларга ўхшайсиз,

Борса келмас томонларга ўхшайсиз.

Олис кетманг, қўрқаман йўқотишдан,

Ҳаётимга мазмун, юрагимда яшайсиз.

Умр ўтар юраккинам йиғлайди зор,

Аламлардан кўзда ёшим шашқатор.

Бу оламда суянганим, сиз танҳо,

Айтинг, ахир ишқдан бўлак нимам бор?

Қўрқаман: сизсиз тонглар отишидан,

Дилингизга ботар сўзни айтишдан.

Чидайман тақдир синовлар берса,

Лек қўрқаман сизни йўқотишдан.

Нурияхоним УЛУҒБЕК қизи.

СЕНСИЗЛИККА КЎНМОҚДАМАН

Ўн саккиз минг олам аро,

Порлаган юлдузим танҳо,

Юракда оловсан, аммо,

Сенга боқиб сўнмоқдаман.

Олисдасан етмас қўлим,

Очилмасдан сўлди гулим,

Сени излаб ғариб кўнглим,

Пичоқ билан ўймоқдаман.

Келармисан йўқлаб, бир бор,

Юрак йиғлаб бўлди-ку зор,

Дунё энди кўринар тор,

Сенсизликка кўнмоқдаман.

Пўлатжон АБДУРАИМОВ,

АндМИ қошидаги Бўстон

академик лицей ўқувчиси.

САЛОМ, СЕНГА

ОЛТИН КУЗ!

Ёз ўрнини бўшатар,

Олтинранг сокин кузга.

У доим олиб келар,

Ҳосил байрамин бизга.

Далада деҳқон бобо

Пахтасини теради.

Боғда мевасин узиб,

Фарзандига беради.

Ҳаво ҳам совуқ бироз,

Ҳар ерда кўпаяр иш.

Ёшу қари бел боғлаб,

Ҳормасдан қилар юмуш.

Инсонлар ҳалолликни,

Меҳнат деб билар ҳануз.

Саховат олиб келган,

Салом, сенга олтин куз.

Моҳичеҳра АБДУРАИМОВА,

АДУ қошидаги 2-сон

академик лицей ўқувчиси.

ДУОЛАР ҚИЛАДИ

МЕҲРИБОН ОНАМ

Қадоқ қўли билан бошимни силаб,

Жонини бахш этар меҳрини ўраб,

Тангридан мен учун омадлар тилаб,

Дуолар қилади меҳрибон онам.

Ҳаёт эгса мағрур қаддимни,

Тушунмаса биров дардимни,

Улар билар менинг қадримни,

Дуолар қилади меҳрибон онам.

Борин йиғиб фарзандларга дер,

"Болам бошин эгма, Худо" дер,

Ўзин эмас, менинг ғамим ер,

Дуолар қилади меҳрибон онам.

Машҳура СУЛТОНОВА,

Булоқбоши саноат касб-ҳунар

коллежи ўқувчиси.

СОҒИНДИМ,

ДЕБ АЙТА ОЛМАСАМ

Сени бунча яхши кўрмасам,

Малҳаммисан юрагимга айт?

Сукунатли тунда йиғласам,

Масхаралаб кулмагин фақат.

Сени бунча кучли севмасам,

Изламоқдан толмайди кўзим.

Соғиндим, деб айта олмасам,

Дилни ёқар шу ўтли сўзим.

Ҳаёт сендан илтимос фақат,

Туҳфа этма аччиқ муҳаббат.

Юлдузхон УСМОНОВА,

Андижон шаҳри.

КАМОЛОТ

Биз келажак болаларини,

Интилишга ундар "Камолот".

Бизга омад тилар ҳамиша,

Орзуларга бўлади қанот.

Бизлар бундан жуда ҳам шодмиз,

Завққа тўлиб қиламиз ижод.

Очиб берган кенг имконларни,

Парвоз тила бизга, "Камолот".

Мадинабону РАҲМИДДИНОВА,

Асака туманидаги

55- умумтаълим

мактаби ўқувчиси.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди