Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№51 дан: 17.12.2015

Маслаҳатчилар ҳаётидан

"ОДАМЛАР КОРИГА ЯРАШ - ФАОЛИЯТИМНИНГ БОШ ШИОРИ"

Маҳалла - катта бир оила. Бу гўшадаги тинчлик-тотувлик, аҳолининг фаровонлиги кўп жиҳатдан маҳалла раиси, маслаҳатчиси, қўйингки, маҳалла фаолларининг турли йўналишларда қай даражада иш ташкил этишларига боғлиқ. Қолаверса, ана шу вазифа уларнинг зиммасига катта масъулият юклайди.

Қўрғонтепа тумани, Бозорбоши маҳалла фуқаролар йиғинининг диний-маърифат ва маънавий-аҳлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчиси Гулнора Усмонова зиммасидаги масъулиятни чуқур ҳис этган ҳолда ушбу вазифада 11 йилдан буён самарали фаолият юритиб келмоқда.

Маҳаллада истиқомат қилаётган 2 минг нафарга яқин аҳолининг ярмидан кўпроғини хотин-қизлар ташкил этади. Гулнора опа маҳалладошларининг, айниқса, опа-сингилларимизнинг кўнглига йўл топишга, фаоллари билан биргаликда мавжуд муаммоларга имкон борича ечим топишга ҳаракат қилади.

Гулнора опанинг ташаббуси билан маҳалла ёшлари ўртасида миллий ва умуминсоний қадриятлар ҳамда соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, ўсмир ёшдаги қизларни ҳаётга тайёрлаш, янги турмуш қураётган оилалар билан ишлаш, мактабни битираётган йигит-қизларни касб-ҳунарга йўналтириш, коллеж битирувчилари бандлигини таъминлаш, умуман, маҳалладаги маънавий-маърифий ишларни яхшилаш бўйича кенг қамровли ишлар олиб борилаётганлиги самараси ўлароқ, ана шу йўналишларда ижобий натижаларга эришилмоқда.

Ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, уларни турли диний оқимлар, иллатлар таъсирига тушиб қолишларининг олдини олиш мақсадида "Таълим муассасаси, маҳалла, оила" ҳамкорлиги яхши йўлга қўйилган бўлиб, ҳамкорликда ўтказиб келинаётган тадбирлар доирасида Гулнорахон опа раҳбарлигида маҳалла фаоллари Озодахон Абдуллаева, Оминахон Холматовалар, ҳамкор ташкилотлар вакиллари Дилором Жакбарова, Абдуғани Раҳмонов, Самандар Даминов, Отабек Мамасодиқовлар томонидан кенг кўламли тарғибот ишлари олиб борилмоқда. Натижада маҳалла ёшларининг фаоллиги ортмоқда, салбий ҳолатларга умуман йўл қўйилмаяпти.

Маҳаллада тўй ва бошқа турли маросимларни ихчам ва камчиқим ўтказиш борасидаги ишларда маслаҳатчига маҳалладаги нуронийлар, фаоллар, дастурхончи Сурмахон Қорабоева, отинойи Маликахон Мамарасуловалар яқиндан ёрдам бермоқда. Уларнинг саъйи ҳаракатлари билан тўй, маърака каби турли маросимлар дабдабасиз, исрофгарчиликларсиз ўтказишга эришилмоқда.

Маҳаллада ўтказилаётган "Оила - жамият таянчи", "Қайнонам - онам менинг", "Келин одоби билан гўзал" сингари тадбирлар оилалар мустаҳкамлигини таъминлашда муҳим роль ўйнамоқда. "Ораста қизлар давраси" тўгараги машғулотларида эса қизларни оилавий ҳаётга тайёрлаш, эрта ва қариндошлар ўртасидаги никоҳларнинг олдини олиш, бундай никоҳларнинг зарарлари ҳақида ёшларга кенг тушунчалар берилмоқда.

Ҳар бир кўча, гузарларни ободонлаштиришга алоҳида эътибор қаратилаётганлиги, ариқлар бўйларига гуллар, турли мевали ва манзарали дарахт кўчатлари ўтказилаётганлиги маҳалланинг янада обод, саранжом-саришта бўлишини таъминламоқда.

- Маҳалла аҳлининг аксарияти ҳунармандчилик, тадбиркорлик, чорвачилик билан шуғулланади, - дейди Гулнора опа Усмонова. - Шу боис ҳам маҳаллада деярли бўш юрган одамни учратмайсиз. Айниқса, кўп оилалар ўз томорқаларидан унумли фойдаланиб, гулчилик, уруғчилик ва кўчат етиштириш орқали каттагина даромад топишни йўлга қўйганлар. Жумладан, Хусниддин, Носиржон Жумабоевлар оилалари чорвачилик, гул ва кўчат етиштириш, Таваккалхон Эргашева оила аъзолари билан гулчилик билан шуғулланади. Дурдона Бозорбоева, Манзура Нурматова, Кунпошша Мирзаевалар эса кўрпа-тўшак ва аёллар либослари тикишиб, даромад топишади, қолаверса, маҳалладаги қиз-аёлларга ҳунар ўргатишади. Маслаҳатхон Ҳожиматова попопчиликни йўлга қўйган.

Ўз оиласидан бахт топган аёлгина жамият ишида фаол қатнашади. Шу маънода маслаҳатчи Гулнора опа ҳам оиласидан бахт топган аёллардан. Ҳаётда ҳамиша турмуш ўртоғи Маҳмуджон Усмоновнинг маслаҳати ва кўмагига суянади. Улар кўп йиллардан буён аҳил-иноқ яшаб, уч ўғилни камолга етказишди.

Ташаббускор, фаол бўлиб самарали иш олиб бораётган Гулнорахон Усмонованинг меҳнатлари муносиб баҳоланиб, у жорий йилда давлатимиз раҳбарининг фармони билан "Шуҳрат" медали билан тақдирланди.

- Одамлар корига яраш, оғирини енгил қилиш фаолиятимнинг бош шиори. Мен ҳаётимнинг охирига қадар ана шу шиорга амал қиламан, - дейди Гулнора опа.

Ана шундай эзгу ният билан узоқ йиллардан буён ўз вазифасини сидқидилдан адо этиб келаётган Гулнорахон опани ўзининг хайрли ишлари билан эл-юрт орасида катта ҳурмат-эътибор топа олган фидойи аёллардан бири, десак асло муболаға бўлмайди.

Хосият СИДДИҚОВА.

Суратда: "Шуҳрат" медали соҳибаси

Г. Усмонова.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди