Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№51 дан: 17.12.2015

Ёшлар форуми

ЁШ ИҚТИДОРЛАРГА ЮКСАК ЭІТИРОМ

Куни кеча вилоятимизда иқтидорли ёшларнинг минтақавий форуми бўлиб ўтди.

Давлатимиз раҳбари Ислом Каримовнинг 2014 йил 6 февралдаги "Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори ижросини таъминлаш, иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш мақсадида Андижон вилояти ҳокимлиги, хотин-қизлар қўмитаси, маданият ва спорт ишлари, ўрта махсус касб-ҳунар ва халқ таълими бошқармалари, "Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракати вилоят кенгаши ҳамда вилоятдаги олий ўқув юртлари ҳамкорлигида ташкил этилган мазкур форум доирасида Андижон, Фарғона ва Наманган вилоятларининг фаол ва иқтидорли ёшлари иштирокида қатор тадбирлар ўтказилди.

Форум доирасида Андижон давлат университети, Андижон тиббиёт, машинасозлик ва қишлоқ хўжалиги институтларида ўтказилган тадбирлар очилишида сўз олганлар Муҳтарам Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида мустақиллик йилларида юртимизда ёшларни ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, уларнинг ўз иқтидор ва салоҳиятларини тўлақонли намоён этишлари учун кенг имкониятлар яратиб берилаётганлиги, бунинг самараси ўлароқ республика, халқаро миқёсдаги танловлар, санъат фестиваллари, фан олимпиадалари ҳамда спорт мусобақаларида юқори натижаларга эришаётган ёшларимиз сафи йилдан-йилга ортиб бораётганлигини алоҳида эътироф этдилар.

- Ушбу форумни ўтказишдан кўзланган асосий мақсад, ёшларнинг фаоллигини ошириш, республика ва халқаро даражадаги кўрик-танловлар, спорт мусобақалари, фан олимпиадаларида юқори натижаларга эришган ҳамда турли номлардаги стипендиялар совриндори бўлган ўқувчи ва талабаларни рағбатлантиришдан иборат, - дейди вилоят ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Манзурахон Юнусова. - Кўрсатилаётган ана шу эътибор улар каби ёшлар сафини янада кенгайишига, уларнинг ўқишда, спортда, санъатда, умуман, жамиятимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги фаоллигини оширишга хизмат қилади.

Вилоятимиздаги олий ўқув юртларида бир вақтнинг ўзида "Ёшларда мафкуравий иммунитетни шакллантиришнинг долзарб масалалари", "Фуқаролик жамияти шаклланишида ёшларнинг ўрни ва роли", "Ёшлар ва интернет", "Ёшларнинг онги ва дунёқарашини ёт, бузғунчи ғоялар хуружидан ҳимоя қилиш ва бу муаммонинг ҳал этиш йўллари", "Ҳар томонлама соғлом, баркамол фарзандларни тарбиялашда ёшларнинг вазифалари" сингари қатор мавзуларда давра суҳбатлари, машғулотлар, дебат ва мунозаралар ташкил этилиб, олимлар ва мутахассислар томонидан маърузалар ўқилди. Гуруҳларга бўлинган ҳолда ўтказилган шўъба йиғилишларида ёшлар мавзулар доирасида ўзларининг таклиф, фикр ва мулоҳазалари билан фаол иштирок этдилар. Шунингдек, ёшларга яратиб берилаётган муносиб шарт-шароитлар ва унинг самараси акс этган фотокўргазмалар, ёш иқтидорлар томонидан яратилган илмий ишлар, ғоя ва ишланмалар, миллий либослар, тасвирий санъат асарлари намойиши, чемпион спортчиларнинг кўргазмали чиқишлари барчада катта таассурот қолдирди.

З. М. Бобур номидаги вилоят драма ва комедия театрида бўлиб ўтган форумнинг якуний тадбирида турли йўналишларда юқори натижаларга эришган иқтидорли ёшлар ҳамда форумнинг фаол иштирокчилари ташкилотчилар томонидан фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалар билан тақдирландилар.

- Биз ёшларга кўрсатилган бундай эътибордан бошимиз кўкка етди, - дейди Андижон давлат университети талабаси, гандбол бўйича Ўзбекистон чемпиони Гулмира Нажмиддинова. - Муҳтарам Юртбошимиз раҳнамолигида кўрсатилаётган эътибор ва ғам-хўрлик мен ва мен каби ёшларни янада фаол бўлишга ундайди, зиммамизга эса катта масъулият юклайди. Келгусида ўқишда, спортда янада улкан ютуқларни қўлга киритиб, юртимга муносиб фарзанд бўлиш, Ватан чақириғига лаббай деб жавоб бериш учун бор имкониятимни ишга соламан.

Якунда таниқли санъаткорлар, бадиий жамолар иштирокида намойиш этилган концерт дастури тадбирга ўзгача файз киритди.

Фарғона водийсининг фаол, иқтидорли йигит-қизларини бир ғоя, бир мақсад остида бирлаштирган мазкур форум юртимиз ёшлари қалбида она Ватанга муҳаббат, истиқлол ғояларига ҳурмат, Ўзбекистондай озод ва обод юрт фарзандлари эканликларидан ифтихор туйғуларини мустаҳкамлашга хизмат қилди.

Форум тадбирларида вилоят ҳокимининг ўринбосарлари Шаҳзод Турсунов ҳамда Манзурахон Юнусовалар иштирок этдилар.

Фахриддин ИБАЙДУЛЛАЕВ.

Суратда: форум иштирокчилари.

З. Умрзоқов олган сурат.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди