Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№2 дан: 07.01.2016

Хатлар, хатлар...

"ДАДАМ МЕНГА БЕМЕҲР"

"Ёшим 17 да, коллежда ўқийман. Оилада бир ўғил, бир қизмиз. Дадам негадир доим менга қўполлик билан муносабатда бўлади. Гўёки бу уйда ортиқчадекман. Укам 14 ёшда. Унга отамнинг муносабати аксинча, доим меҳрибон. Уйда қандай иш бўлса, албатта, мен бажаришим керак, ҳаттоки ўғил болалар юмуши бўлса ҳам.

Баъзан отам ўқишга боришимга ҳам қарши бўладилар. Орзуларим-қизиқишларим бир олам. Тикувчилик, тўқувчилик, пазандачилик шу каби ҳунарларни эгалласам, дейман. Бироқ курсларга бориш учун отам руҳсат бермайди. Ўқиб илм олиб, бирор ташкилотда ишласам, ҳаётда ўз ўрнимни топсам, дейман. Аммо дадам менга эътибор ҳам бермайди. Онамга бу гапларимни айтсам, улар ҳам қандай йўл тутишни билмайдилар.

Нима учун дадам менга бемеҳр эканликларини тушунмайман. Ахир мен ҳам уларнинг фарзанди бўлсам...

ЗУЛХУМОР"

Таҳририятимизга келган ушбу мактуб эгасининг саволларига жавоб топиш мақсадида психолог Барчиной Ўринбоевага мурожаат қилдик. У мутахассис сифатида, юзага келган ҳолат ҳақида ўзининг тавсия, фикр ва мулоҳазаларини билдирди.

- Қиз боланинг кўнгли гулдан-да нозик бўлади. Айниқса, улар ўсмирлик пайтида яқинларидан меҳр-муҳаббат ва алоҳида эътибор кутади. Шу даврда айниқса, улкан мақсадлар, орзу-умидлар оғушида яшайдилар, жуда кўп нарсаларга ўзгача тасаввур ва қарашда бўладилар.

Зулхумор, сизнинг назарингизда отангиз фақатгина укангизга меҳр кўрсатиб, сизга бефарқдек туюляпти. Аслида ота-она учун барча фарзанд бирдек азиздир. Қўлимиздаги бармоқларнинг бири шикастланса, барчаси тенг оғриганидек, ота-она учун ҳар бир фарзанднинг ўз ўрни бор. Ёшингиз ўсмирлик даврида эканлигини инобатга олиб, бу даврда кўпинча сиз каби ёшларда "эгоцентризм" яъни эътибор марказида бўлишликка эҳтиёж юқори даражада бўлади. Бу даврда барча воқеа-ҳодисаларнинг диққат марказида бўлишликка интилиш, ўз ўзига юқори баҳо бериш ҳолатлари кузатилади. Шунинг учун ҳам отангизнинг бироз эътиборсизлиги сизни ўйлантирмоқда. Аслида отангиз сизни, сизнинг камолингизни ўйлаб, тинмай меҳнат қилмоқда. Келажакда бир оиланинг бекаси бўласиз. Шу сабабли ҳаётда қоқилмасин, деб сизни меҳнат қилишга ундаётгани аниқ. Ваҳоланки, улар сизга бирор хавф-хатар етмаслиги учун кўп чекловлар қўйиб, ҳамма нарсага ҳам рухсат бермаётган бўлиши мумкин. Сиз бундай пайтлари асло, тушкунликка тушманг. Сиз қанча отангиздан ўзингизни олиб қочсангиз, ўртадаги меҳр шунча совиб бораверади. Яхшиси, отангиз ишдан келишига уйни саранжом қилиб йиғиштириб, улар учун мазали таомлар тайёрлаб қўйинг. Уларнинг кайфиятини кўтаришга, ширинсухан ва мулойимлик билан жавоб қайтаришга ҳаракат қилинг. Улар билан суҳбатлашиш учун кайфияти яхши бўлган вақтни танланг. Шунда дилдан суҳбат қуришга, ўз орзуларингиз ва келажакдаги режаларингиз ҳақида сўз очишга фурсат бўлади. Отангиз албатта, сўзларингизнинг ҳеч бирини беэътибор қолдирмайди. Шунингдек, ўзингизни укангиз билан ҳеч ҳам таққосламанг. Укангизни ёнингизга олиб, вақти-вақти билан дилдан суҳбатлашинг. У билан бирга оилавий байрамлар ташкил қилинг. Масалан, туғилган кун ва шу каби байрамларни кўтаринки ва ўзгача руҳда ўтказишга ҳаракат қилинг. Ота-онангизни хурсанд қиладиган ва ҳайратга соладиган ишларни бажаринг. Уларни яхши кўришингизни доимо таъкидлаб туришни ёдингиздан чиқарманг.

Хосият СИДДИҚОВА ёзиб олди.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди