Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№2 дан: 07.01.2016

Муносабат

ОГОҲ ВА ФАОЛ БЎЛАЙЛИК!

"Иқбол" газетасининг ҳар бир сонини интиқлик билан кутаман. Газетада ёритилаётган қатор мавзулар менинг ана шу мавзу доирасидаги билим ва тушунчамни кенгайтиришга ёрдам беради.

Айниқса, "Бугуннинг гапи" рукни остида берилаётган материалларда муштарий дилидаги гаплар баён этилаётганлиги кўпчиликка манзур бўлмоқда.

Жумладан, газетанинг 2015 йил 17 декабрдаги 51- сонида юқоридаги рукн остида берилган "Фарзандларимиз онгига тажовуз" мақоласида бугуннинг долзарб муаамоси кўтарилган. Инсон қиёфасидаги шайтонларга айланган террористларнинг хунрезликлари, ишлаш ниятида хорижга чиқиб кетаётган айрим ёшлар уларнинг тузоғига тушиб қолишларининг олдини олиш масалалари хусусида сўз юритилган ушбу мақола кўпчиликни бефарқ қолдирмаган бўлса керак.

Дарҳақиқат, бугун ўзларининг қабиҳ ниятларини, бузғунчи ғояларини муқаддас ислом дини ортига беркитиб, разолат ботқоғига ботаётганлар туфайли қўшни Афғонистонда халигача тинчлик ўрнатилгани йўқ. Ироқ ва Сурия хунрезликлар ўчоғига айланиб улгурган, ҳатто бу ёвуз кимсалар осойишта мамалакатлардаги тинчлик ва осойишталикка раҳна солишга уринмоқдалар. Ахир вахшийлик, одам ўлдириш, инсонларни қўрқитиш, аёллар ва болаларни гаровга олиш, ёшларнинг онгини заҳарлаш ислом динига бутунлай ёт эмасми? Бундай қора кучларнинг илдиз отишига, йигит-қизларни алдаб, қармоғига илинтиришига имконият бермаслик, ҳар қадамда огоҳ бўлиб яшаш барчанинг бурчига айланмоғи керак.

Муҳтарам Юртбошимиз "Ўзбекистонга тинчлик ва осойишталик керак" деган иборани кўп таъкидлайдилар. Шу ўринда тинчликни фақатгина ният қилиш эмас, балки унинг учун курашиш, уни асрай билиш, қадрига етиш ҳам муҳим эканлигини ҳар биримиз яхши англамоғимиз лозим. Бу борада биз ёшлар аъло ўқишимиз, фидо-йилигимиз ва огоҳлигимиз билан фаоллик кўрсатишимиз шарт!

Шодиябегим МАҲКАМБОЕВА,

Жалақудуқ тумани.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди