Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№2 дан: 07.01.2016

Мулоҳаза

АЛЛАМАҲАЛГАЧА СУҲБАТЛАШИБ ЎТИРИШ АЁЛЛАРГА ЯРАШМАЙДИ

Ёз ойларининг иссиқ кунларида яқин қариндошимизникига меҳмонга бордим. Узоқ, ширин хотиралар, ёқимли суҳбатлардан сўнг тун алламаҳал бўлгач, дам олишга ҳозирландик. Толиққан эканман чоғи, бир зумда кўзим илинибди.

Ширин уйқумни аёл кишиларнинг баланд овозлари, бемаҳал қаҳ-қаҳ отиб кулганлари бузиб юборди. Хаёлимда қотиб ухлаб қолибману, тонг отганини ҳам сезмабман-да, деб ўйлаб, шошиб соатга қарадим. Адашган эканман. Тун яримлаган, соат эндигина ўн иккидан ўтганди. Аммо кўча тарафда 5-6 чоғли аёлларнинг баланд овоздаги суҳбатлари тинай демасди. Ҳайронлигим ортгани сари уларнинг бемаъни кулгилари асабимга тега бошлади. Бу ҳол анча давом этди...

Нонуштадан сўнг уй соҳибларидан тундаги гурунг ҳақида сўрадим. Қариндошим мийиғида кулганча, ёз кунлари алламаҳалгача маҳалла аёллари суҳбатлашиб ўтиришини айтди. Мен ҳамон тушунмасдим. Уларнинг оиласи, аниқроғи, турмуш ўртоғи борлиги билан қизиқдим. Таассуфки, уларнинг барчасини оиласи, турмуш ўртоғи, бола-чақаси бор эканлиги мени ажаблантирди.

Қизиқ, қандай эркаклар экан, аёли алла маҳалгача кўчада гурунглашсаю, индамаса? Ярим тунда уйғониб, жуфтининг ёнида экани билан қизиқмаса? Тўғри, аёллар кечаси бемаъни иш билан шуғулланмадилар, бироқ суҳбатлашишнинг ҳам ўз вақти, ўз ўрни, меъёри бор эмасми?! Бунинг устига ярим тунда ўзи ухламагани етмагандай, бировларнинг ҳам оромини бузаётганлари ҳақида ўйламас эканлар.

Халқимизда "Элакка чиққан аёлнинг эллик оғиз гапи бор" деган ибора бор. Ишли, оилали, уйим-жойим, болам деган аёл учун ҳар бир куннинг, ҳар бир соатнинг, ҳар бир дақиқанинг қадри баланд. Улар вақтдан, умрдан, ҳаётдан тўғри фойдаланадилар. Яхши аёл вақтини беҳуда нарсаларга сарфламайди.

Юқоридаги каби аёллар кишида беихтиёр масъулиятсиз, бепарво, турмушга ҳам, оилага ҳам лоқайд қарайди, деган тушунчани уйғотади. Бўлмаса улар ярим тунгача кўчада суҳбатлашиб ўтиришармиди?

Азиз аёллар! Унутманг, вақтингизни беҳуда "гап сотиш"ларга сарфлагандан кўра фарзандингизга, турмуш ўртоғингизга, оилангизга керакли юмуш билан шуғулланинг...

Мавлудахон АБДУҚОДИРОВА,

Қўрғонтепа тумани.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди