Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№5 дан: 28.01.2016

ЎҚУВ-СЕМИНАР БЎЛИБ ЎТДИ

Андижон педагогика коллежида "Касаба уюшмалари бошланғич ташкилотлари фаолиятини Устав талаблари ва меъёрий ҳужжатлар асосида ташкил этиш, ишини режалаштириш" мавзусида ўқув-семинар бўлиб ўтди.

Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Андижон шаҳар кенгаши тасарруфидаги бошланғич касаба уюшма ташкилотларининг раислари иштирокида ўтказилган мазкур семинарда сўз олган Андижон шаҳар кенгаши раиси Н. Тўрақулова, Республика Кенгашининг Андижон вилояти бўйича масъул вакили З. Абдуллаев, вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси ташкилий ишлар бўлими мудири Ҳ. Матисаев ва бошқалар 2015 йил якунлари, жорий йилдаги вазифалар хусусида атрофлича фикр юритдилар. Шунингдек, йиғилиш қатнашчилари томонидан касаба уюшмалари бошланғич ташкилотлари фаолиятини ташкил этиш, ишини режалаштириш, жамоа шартномалари ва уларнинг мазмун-моҳиятини аҳоли ўртасида кенг тарғиб этиш, аризалар билан ишлаш, маъмуриятлар билан ҳамкорликни кучайтириш борасида ҳам таклиф, фикр ва мулоҳазалар билдирилди.

Якунда Ўзбекистон Республикасининг "Касаба уюшмалари, уларнинг ҳуқуқлари ва фаолиятининг кафолотлари тўғрисида"ги Қонуни асосида иш берувчи ва ходимларнинг ҳуқуқий, ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш масалаларидаги ҳамкорлиги ҳақида 2015-2017 йилларга мўлжалланган жамоа шартномаси бандларининг бажарилишини таъминлаш борасидаги шаҳар кенгаши раёсатининг қарори қабул қилинди.

З. РАҲМОНОВА.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди