Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№5 дан: 28.01.2016

28 январь - "ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси ташкил топган кун

АНДИЖОННИНГ ОБОД МАНЗИЛЛАРИ

Андижон аэропорти: кеча ва бугун

Мамлакатимиз тараққиёти, иқтисодий ривожида ҳаво транспортининг ўрни ва роли ниҳоятда катта. Бугунги кунга келиб, Ўзбекистон мазкур йўналишнинг даражаси бўйича дунёдаги энг илғор давлатлар қаторидан жой олган.

Мамлакатимиз мустақиллигининг илк кунларидаёқ, яъни 1992 йил 28 январда миллий авиакомпаниямиз - "Ўзбекистон ҳаво йўллари" ташкил этилган. Ўтган йиллар давомида мазкур тизимни ривожлантириш борасида юртимизда жуда катта ҳажмдаги ишлар амалга оширилди. Тошкент, Самарқанд, Бухоро, Навоий, Термиз ва Урганч шаҳарларидаги аэропортлар халқаро аэропорт мақомини олган. Умуман, вилоятларимиз марказларидаги мавжуд барча аэропортлар қиёфаси тубдан ўзгарди, йўловчи ва юк ташиш имкониятлари ортди, хизмат кўрсатиш сифати ва савияси юксалди. Бу каби ўзгаришларни Андижон аэропорти мисолида ҳам яққол кўриш мумкин.

Кейинги йилларда аэропортимизда босқичма-босқич қурилиш, ободонлаштириш ишлари амалга оширилмоқда. Йўловчилар учун қатор қулайликлар яратилди. Маъмурий бино, кутиш зали таъмирланди, ҳудуддаги ер майдонлари кўкаламзорлаштирилди, гул ва манзарали дарахт кўчатлари ўтқазилди, кузатувчи ва кутиб олувчиларга қулайлик яратиш мақсадида автомобиллар қўйиладиган махсус жой барпо этилди.

Аэровокзалимиз соатига 250-300 нафар йўловчига хизмат кўрсатиш имконига эга. Шунингдек, маҳаллий, транзит ва халқаро рейс йўловчилари учун кутиш заллари, тиббий пункт, она ва бола хонаси ташкил этилган, бар доимий равишда йўловчилар хизматида.

Айни кунда жамоамизда 228 нафар ходим ишлайди. Уларнинг 29 нафарини хотин-қизлар ташкил қилади. Ходимлар учун аэропорт ички тартиби белгиланган бўлиб, иш ана шу тартиблар асосида кундузги ва тунги сменаларда олиб борилади. Бундан ташқари, ходимлар ҳар уч йилда бир навбат билан имтиёзли равишда дам олиш санаторияларига юборилади. Йилда бир марта чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтишади.

Жамоа иши ривожига сафимизда меҳнат қилаётган хотин-қизлар ҳам салмоқли ҳисса қўшмоқда. Айниқса, Муҳайё Абдураҳимова, Азиза Қўчқорова, Нилуфар Қосимова сингари ходимларимизнинг хизматлари алоҳида эътирофга лойиқ.

Аэропортимиз комплексида йўловчи ва юк ташиш кўлами йилдан-йилга ортиб бораётгани қувончлидир. Биргина ўтган 2015 йилда 54174 нафар йўловчи турли йўналишлар бўйича самолётларимизда парвоз этдилар.

Бугунги кунга келиб, аэропортимиздан ҳафтада икки марта Андижон-Москва, бир марта Андижон-Санкт-Петербург йўналишлари бўйича қатнов йўлга қўйилган. Бундан ташқари, ҳафтанинг пайшанба ва шанба кунлари Андижон - Тошкент йўналишидаги самолётларимиз йўловчиларга хизмат кўрсатади.

Йўловчиларга хизмат кўрсатиш сифати ҳам ортиб бормоқда. Иккинчи жаҳон ва Афғон уруши қатнашчилариларига, шунингдек, Чернобиль фожиаси талофатларини бартараф этишда иштирок этган фуқароларга, талабаларга чипталар олишларида имтиёзлар белгиланган.

Бир сўз билан айтганда, Андижон аэропорти халқимиз узоғини яқин қилаётган, юртимиз тарққиётига салмоқли ҳисса қўшаётган шаҳримизнинг энг обод масканларидан бири сифатида алоҳида эътирофга муносибдир. Шу ўринда мен "Ўзбекистон ҳаво йўллари" ташкил этилганлигининг 24 йиллиги билан тизимнинг барча ходимлари ва хизматчиларини муборакбод этаман. Уларнинг эл-юрт равнақи йўлида олиб бораётган фаолиятларида муваффақиятлар тилайман.

Роҳатой САИДОВА,

Андижон аэропорти хотин-қизлар қўмитаси

бошланғич ташкилоти раиси.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди