Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№5 дан: 28.01.2016

Огоҳлик

АЁЛ НОМИГА ДОҒ ТУШИРМАНГ!

Мамлакатимизда қонун устуворлиги таъминланган. Юртимиз ва хориж фуқаролари томонидан чегара пост-лари орқали олиб кириладиган ва олиб чиқиб кетиладиган буюмлар, маҳсулотлар қатъий белгилаб қўйилган.

Шунга қарамай, айрим шахслар қонун билан таъқиқланган диний мазмундаги аудио ва видеороликларни юртимизга олиб киришга уринаётганликлари қонунларимизга ва давлатимизга нисбатан ҳурматсизликдир. Бундай ноқонуний ҳаракатларни амалга ошираётганлар орасида аёлларнинг борлиги кўнгилни хира қилади. Уларнинг бундай қилмишлари юртимиз тинчлигига рахна солади. Вилоят божхона бошқармаси ҳамда Андижондаги ҳарбий қисмнинг тезкор гуруҳи ҳамкорлигида чегара постларида аниқланган қуйидаги ҳолат фикримизга мисолдир.

"Дўстлик" чегара пости орқали Қирғизистон Республикасидан юртимизга кириб келаётган Россия Федерацияси фуқароси Саодат Маматқулованинг қўл ва бошқа юклари текширувдан ўтказилганда, божхона назоратидан яшириб, Т-6 декларациясида кўрсатилмаган "Samsung Duos GT-1906" русумли уяли телефони хотирасида экстремизм ва ақидапарастлик ғояларини тарғиб қилувчи диний маърузалар борлиги аниқланган. Мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилганда, аёл бу аудио ва видео материалларни "WhatsApp" ижтимоий тармоғидан кўчириб олганлигини, улар экстремизм ва ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилганини тергов ҳаракатлари давомида билганини айтиб, кечирим сўраган. Аммо қонун барча учун баробар. Саодат Маматқулова ҳам мавжуд қонунларимизда белгиланган тартибда тегишли жазо олган.

Аёлнинг ўзи ҳам, номи ҳам муқаддас. Шундай экан, бу муқаддас номга доғ туширманг. Билиб-билмай ноқонуний қилмишлар эгасига айланиб қолишдан эҳтиёт бўлинг, азиз аёллар!

Андижон вилояти божхона бошқармаси матбуот хизмати.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди