Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№5 дан: 28.01.2016

Муносабат

ТИРНОҒИНГИЗНИ ЎСТИРМАНГ, ҚИЗЛАРЖОН!

Қизлар тарбияси, уларнинг кийиниши, юриш-туриши, маънавияти ҳақида жуда кўп гапирилади, ёзилади. Бироқ шунга қарамай, айрим қизларнинг маданияти, маънавий савияси, одоб-аҳлоқи, дунёқарашини кузатиб, кишида салбий фикрлар уйғонади.

Бугун айрим қизларимизнинг юриш-туришини кузатиб ҳайратда қоламан. Айниқса, кийиниши, ўзига оро беришларини кўриб, улар тўй ёки бирор тантанага кетяптими ёхуд ўқишгами, дея ўйланиб қоласан киши. Тор, калта кийимлар кийиб, сочларини ёйиб, ўзини жуда эркин тутаётган ўқувчи қизларнинг ўзбек қизларига мос бўлмаган юришларига, наҳотки, ака-укалари, ота-оналари эътиборсиз бўлсалар? Ўзгача кийинишни замонавийлик белгиси десак, баъзиларининг тирноқларини узун ўстириб юришларини нима деб аташни, ундан мақсадлари нима эканлигига асло тушуна олмайман.

Очиғи, ундайларни кўрсам кўнглим беҳузур бўлади. Узун қилиб ўстирилган, турли рангларга бўялган тирноқлар кимга ёқиши мумкин? Биз педагоглар дарс жараёнида уларга дакки берармиз, бундай ҳолат миллийлигимизга, халқимизнинг ахлоқий мезонларига, қолаверса, гигиена талабларига зид эканини уқтирармиз, аммо оиласидагилар бунга бефарқ қарасалар, фарзандининг қандай аҳволда ўқишга кетаётгани билан қизиқмасалар, бу борада қандай қилиб ижобий натижага эришиш мумкин? Ахир қарс икки қўлдан чиқмайдими?

Тиббий нуқтаи назардан ҳам тирноқ ўстириш саломатликка мутлақо тўғри келмайди. Тор либослар ҳам тананинг эркин нафас олишига қаршилик қилади. Бу ҳақида ота-оналар ҳам ўйлаб кўрсалар, мақсадга мувофиқ бўларди.

Олтиной ЮНУСОВА,

АДТИ қошидаги 2- сон академик лицей ўқитувчиси.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди