Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№5 дан: 28.01.2016

Билиб олинг

ИГНАТЕРАПИЯ: ОҒРИҚНИ ДОРИСИЗ ҚОЛДИРИШ МУМКИНМИ?

Инсон танасидаги ички аъзолар унинг устки соҳасида жойлашган фаол нуқталар билан боғлиқ. Бу нуқталар орқали игна ёрдамида мияга нерв импульслари юборилади ва мия аъзоларга буйруқ беради. Маълумотларга кўра, одам танасида бундай нуқталар сони мингдан ошиқ бўлса-да, даволанишда тахминан 200 тасидан фойдаланилади. Бундай нуқталар айниқса, бош, юз, қулоқ, қўл ва оёқ кафтларида жойлашган.

Қуйида ана шу ҳақда бир қанча қизиқарли маълумотларни эътиборингизга ҳавола этамиз.

ОҒРИҚЛАРДАН ХАЛОС ҚИЛАДИ

Маълум бир фаол нуқталарни қўзғатиш ички аъзолар аҳволини яхшилайди. Шунингдек, қонга эндорфин, яъни, кайфиятни кўтариб, одам ўзини яхши ҳис қилишига ёрдам берувчи модданинг ажралишини оширади. Асосийси, оғриқсизлантирувчи хусусиятга эга. Шунинг учун игнатерапиядан турли оғриқли синдромларни бартараф қилишда фойдаланилади: тананинг орқа соҳасидаги сурункали оғриқлар, бўғимлар оғриғи, бош оғриғи (мигрен), радикулит ва ҳоказо.

Игнатерапиядан 15 дақиқа ўтиб, бундай оғриқлар босилади. Баъзан дарддан халос бўлиш учун 2-3 сеанснинг ўзи кифоя.

ҚАНДАЙ ХАСТАЛИКЛАРДА АСҚОТАДИ?

Игнатерапия усуллари кўпгина асаб ва вегетатив хасталикларда қўл келади. Масалан, бош оғриғи, уйқу бузилиши, асабийлашиш, вегетотомир дистонияси, сурункали чарчаш синдромида самара беради. Бу муолажа асаблар зўриқишида, нерв тизимининг яллиғланиш касалликларида, кўз, қулоқ оғриқларида, қон томир касалликларида, овқат ҳазм қилиш тизими бузилганда, суяк-бўғим хасталикларида, аёлларнинг жинсий касалликларида, моддалар алмашинуви бузилганда самарали усул ҳисобланади.

Игнатерапия организм қувватини ошириб, ҳимоя кучини тиклайди. Шунингдек, баъзи тери ва аллергик касалликларни ҳам даволайди. Таянч-ҳаракат аппарати, овқат ҳазм қилиш тизими касалликларида ҳам самарали ҳисобланади. Бу даво усули ортиқча вазн ҳамда турли салбий одатлар (алкоголизм, тамаки чекиш)дан халос бўлишга ҳам ёрдам беради, одамни ёшартиради.

ҚАНДАЙ ИГНАДАН ФОЙДАЛАНИЛАДИ?

Игна санчиш билан даволовчи мутахассиснинг қўл остида турли игналар бўлади. Улар нафақат ҳажми, узунлиги билан, балки турли хомашёдан тайёрланганлари билан ҳам ажратилади. Одатда, зангламайдиган темир, кумуш ва тилла игналардан фойдаланилади. Уларнинг қай биридан фойдаланиш эса, беморга қўйилган ташхис ва тери таъсирчанлигига кўра белгиланади. Ҳатто оддий зангламас металлдан тайёрланган игналар ҳам аллергия уйғотмайди ва жуда самарали.

Ҳозирда организмга касаллик юқмаслиги учун бир марталик игналардан фойдаланилади.

АКС ТАЪСИРИ БОРМИ?

Игна санчиш муолажаси мутахассис томонидан бажарилиши шарт. Негаки биологик нуқталарга нотўғри қўлланилса, артериал қон босими кескин тушиб кетиши, коллапс ҳолатларига олиб келади. Игна санчиш жойини мутахассис пайпаслаб ёки махсус мослама ёрдамида топади. Игналар маълум кетма-кетликда, турли йўналишда ва чуқурликда (5 мм.дан бир неча см.гача) санчилади. Сеанс тахминан 20-30 дақиқа давом этади. Бемор ёши катта ёки ҳолсиз бўлса, муолажа вақти камайтириб борилади. Одатда, ҳафтасига 1 сеансдан 2-3 сеансгача тайинланади. Агар даволаниш яхши самара бераётган бўлса, муолажа сони камайтирилади.

ИГНАТЕРАПИЯДАН СЎНГ...

Игнатерапиядан сўнг автомашина бошқаришга рухсат берилмайди. Негаки, бу муолажадан сўнг организм бўшашиб, одамни уйқу босади. Муолажадан сўнг дарҳол совуқ сув ичиш, овқатланиш, оғир юк кўтариш мумкин эмас. Игнали муолажалар олиш даврида турли парҳезлар тутиш ҳам маън этилади. Муолажа оч қоринга ўтказилмайди. Шу билан бирга, муолажага келишдан олдин тўйиб овқатланмаслик кераклигини ҳам ёдда тутинг.

Тиббий манбаалар асосида

Салима РУСТАМОВА тайёрлади.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди