ҚАДРИ БАЛАНД ОПА-СИНГИЛЛАР, АЗИЗ ВА МЕІРИБОН ОНАЛАР!
Сизларни гўзал ва тароватли баҳорнинг илк байрами, 8 март - Халқаро хотин-қизлар куни билан қизғин муборакбод этамиз.
Халқимизда қадим-қадимдан аёлларга юксак эҳтиром кўрсатилади. Ушбу анъана, айниқса, истиқлол йилларида янада кенгайди. Шу ўринда алоҳида таъкидлаш жоизки, мустақиллик йилларида юртимиз, хусусан, вилоятимизда хотин-қизларнинг мавқеи ва нуфузини кўтариш, аёлларнинг турмуш фаровонлигини юксалтириш, оналар ва болалар саломатлигини муҳофаза қилиш борасида салмоқли ишлар амалга оширилди. Ишонамизки, бундан буён ҳам ана шундай хайрли ва ибратли ишлар изчил давом эттирилади.
Азиз ва лобар опа-сингиллар, қадрли онахонлар! Бугун Андижон аёллари илм-фан, ижод, тадбиркорлик, спорт, қўйингки, барча жабҳаларда ўзларининг фаолликлари билан юртимизнинг энг илғор вакилалари қаторидан ўрин эгаллаб келаётганликлари қувонарлидир. Бу ҳар биримизнинг қалбимизни фахрга тўлдиради.
Азиз аёлларимиз эъзозланадиган қутлуғ байрам арафасида барчангизга, энг аввало, тани сиҳатлик, узоқ умр, бахт-саодат, оилангизга тинчлик-хотиржамлик, дастурхонингизга қут-барака, юртимиз равнақи, фарзандлар тарбияси йўлида олиб бораётган ишларингизда улкан ютуқлар тилаймиз.
Қалбингиздаги жамики эзгу ниятларингиз ижобат бўлсин, фарзандлар камолини кўриш, аёллик, оналик бахти барчангизга насиб этсин.
Байрамингиз муборак бўлсин!
Андижон вилояти хотин-қизлар қўмитаси.
|