Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№11 дан: 10.03.2016

2016 ЙИЛ - СОҒЛОМ ОНА ВА БОЛА ЙИЛИ

ОИЛАЛАРИМИЗ БАРҚАРОР, ФАРЗАНДЛАРИМИЗ СОҒЛОМ ВА ГЎЗАЛ БЎЛСИН

Оила кишилик жамиятининг муҳим бир бўғинидир. Таъкидлаш жоизки, жамият тараққиёти ва ривожида оиланинг ўрни ва роли ниҳоятда катта. Айниқса, Шарқ давлатларида оила муқаддас даргоҳ сифатида ҳамиша эъзозланиб келинган.

Маълумки, оила эркак ва аёл жуфтлиги, ана шу орқали ҳаёт давомчилари пайдо бўлиши, қолаверса, умуминсоний ҳамда миллий қадриятларимиз бешиги эканлиги билан ҳам аҳамиятлидир. Оила ҳар бир халқнинг, миллатнинг давомийлигини таъминлайдиган, тарбия, одоб-аҳлоқ билан боғлиқ мезонлар шаклланадиган муқаддас маскандир. Оиланинг биринчи вазифаси насл-насабни давом эттиришдан, оқил ва оқила, маънан ва жисмонан соғлом фарзандларни вояга етказишдан иборат.

Ҳар бир оилада ота-она фарзанд тарбиясига, унинг жисмонан соғлом бўлишига жиддий эътибор бермоғи даркор. Қатрада қуёш акс этганидек, болада ота-онанинг маънавий қиёфаси акс этади. Зеро, ҳадисда "Ҳеч бир ота ўз фарзандига ҳулқу одобдан буюкроқ мерос бера олмайди" дейилади. Ахир инсоннинг келажаги ана шу фарзандлар билан боғлиқ. Шу боис ҳам юртимизда фарзанд тарбияси, оналар ва болалар саломатлигини сақлаш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Оила гулшанининг гули - аёл бўлса, унинг боғбони эркакдир. Мутаносибликни қаранг. Боғбон гулзорни обод қилмаса, бу гулзор обод бўлиши жуда қийин. Бинобарин, ота-она яхлитликда ўзларининг хатти-ҳаракатлари, шахсий намунаси билан фарзандлар тарбияси, уларнинг жисмонан соғлом, етук ва юксак маънавиятли инсонлар бўлиб камол топишларида ниҳоятда муҳим роль ўйнайди.

Оилада соғлом турмуш тарзини шакллантириш - эркакнинг ҳам, аёлнинг ҳам вазифаси. Уйдаги тинчлик, оиладаги осойишталик, болалар тарбияси, оиланинг моддий таъминоти, ўзаро меҳр-оқибат, муомала маданияти - буларнинг барчаси ҳақида тушунчалар, энг аввало, оилада шаклланади. "Қуш уясида кўрганини қилади", "Онасини кўриб, қизини ол", "Отанг кимлигини ўғлинг, онанг кимлигини қизинг билдиради" деган мақоллар бежиз яралмаган.

Соғлом авлодни вояга етказишда қизлар тарбияси муҳим аҳамият касб этади. Жисмонан ва маънан соғлом қизларни тарбиялаш, уларнинг порлоқ келажагини таъминлаш борасида юртбошимизнинг: "Қиз бола, аввало, касб эгалласин. Ўз фикрига эга бўлсин, ҳаётни англасин. Шундан кейин у ҳаётда ўзининг муносиб ўрнини топади, эртага у қурадиган оила ҳам мустаҳкам бўлади ", - деган фикрлари оилада соғлом маънавий муҳит яратиш, қиз болани жисмонан соғ-лом ва интелектуал салоҳиятли тарбиялаш масаласи нечоғлик муҳим эканлигини кўрсатади.

Қиз бола келажакда она бўлади. Шу маънода унинг тарбияси, айниқса, соғлом бўлиши нафақат оила, балки жамиятимиз учун ҳам муҳим ҳисобланади. Шу маънода айни кунда аёлларимизнинг спорт билан шуғулланишларига ҳам жиддий эътибор қаратилмоқда. Чунки соғлом онадан соғлом фарзандлар дунёга келади. Бу борада юртбошимизнинг: "Соғлом бола, соғлом авлод орзуси аждодларимиздан бизга ўтиб келаётган, қон - қонимизга сингиб кетган азалий интилишдир. Агар ота - боболаримизнинг турмуш ва тафаккур тарзига назар солсак, улар инсоннинг насл - насабига, етти пуштининг тозалиги, авлоднинг соғлиғига жуда катта эътибор берганини кўрамиз. Соғлом бола соғлом ва аҳил оиланинг меваси бўлиб, фақатгина соғлом онадан соғлом бола туғилади. Асрлар давомида ўз тасдиғини топган бу ҳақиқатни тушунтириб, изоҳлаб ўтиришнинг ҳожати йўқ", деган фикрлари миллатимиз келажагига эътиборнинг, қолаверса, халқимизнинг дилидаги гаплар десак асло муболаға бўлмайди.

Юртимизда жорий йилнинг "Соғлом она ва бола йили" деб номланишида ҳам чуқур маъно бор. Ишонч билан айта оламизки, ушбу йилда оилаларда соғлом турмуш тарзини шакллантириш, оналар ва болалар, қизлар соғлигини муҳофаза қилиш борасидаги ишлар сифати ва кўлами янада ортади.

Келажагимиз эгалари бўлган ёшлар, хусусан, қизлар тарбияси, уларнинг соғлом бўлишлари учун барчамиз бирдек масъулмиз. Она ва бола соғлиги ҳақида қайғуриш - миллатимизнинг порлоқ келажагини таъминлар экан, бу борада зарур барча ишларни амалга оширишимиз лозим. Зотан, фар-зандларимиз соғлом, гўзал, юксак маънавиятли бўлса, ҳаётимиз янада мазмунли бўлади.

Умидахон ЮСУПОВА,

Қўрғонтепа тумани ХТМФМТ ва ТЭ бўлими

хотин-қизлар қўмитаси бошланғич ташкилоти раиси.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди