Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№16 дан: 14.04.2016

ОРАСТА ҚИЗЛАР БЕЛЛАШУВИ

Андижон шаҳридаги "Баркамол авлод" болалар ижодиёти марказида "Ораста қизлар" кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.

Вилоят халқ таълими бошқармаси ҳамда хотин-қизлар қўмитаси ҳамкорлигида вилоятдаги умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўртасида ўтказилган танловда унинг туман ва шаҳар босқичларида биринчи ўринни қўлга киритган 17 нафар қиз иштирок этиб, ғолиблик учун баҳс олиб борди.

- Айни кунда вилоятимиздаги 741 та умумтаълим мактабининг барчасида "Ораста қизлар" тўгараклари самарали фаолият олиб бормоқда, - дейди вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи ўринбосари Гулҳаё Омонова. - Ана шу тўгаракларга 72 минг нафардан зиёд қизлар жалб этилган. "Ораста қизлар" танлови эса фаол ва истеъдодли қизлар сафини янада кенгайтиришга, уларнинг ўз иқтидор ва салоҳиятларини тўлақонли намоён этишларига ёрдам бермоқда.

Дарҳақиқат, танловнинг умумтаълим мактабларида ўтган 1-босқичида 40 минг 480 нафар, туман ва шаҳар босқичларида 730 нафар қизлар иштирок этди.

Танлов иштирокчилари белгиланган шартлар асосида ўзларининг ораста ва фаол эканликларини, замонавий ахборот-коммуникация технологиялардан фойдаланиш борасидаги билимларини намойиш этдилар. Якуний натижаларга кўра, Хўжаобод туманидаги 26- умумтаълим мактаби "Ораста қизлар" тўгараги аъзоси Мадина Қобулова ғолиб деб топилиб, танловнинг республика босқичида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритди. Иккинчи ўрин Андижон туманидаги 34- умумтаълим мактаби ўқувчиси Фотима Парпиевага, учинчи ўрин эса Бўз туманидаги 8- умумтаълим мактаби ўқувчиси Химоятхон Алиевага насиб этди.

Ф. ИБАЙДУЛЛАЕВ.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди