Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№16 дан: 14.04.2016

Фаол аёлларимиз

ОДАМЛАР ХИЗМАТИГА, ЮРТ КОРИГА КАМАРБАСТА БЎЛИШ ҲАЁТИМНИНГ ШИОРИ

- дейди бўз туман кенгаши депутати ферузахон рустамова

Ферузахон Рустамова Бўз туманининг энг фаол аёлларидан бири. Ўзбекистон либерал-демократик партияси Бўз туман кенгаши раиси ўринбосари - аппарат раҳбари, халқ депутатлари туман Кенгаши депутати сифатида доимо одамлар орасида, эл-юрт хизматида. Депутатлик масъулиятини ҳис этган ҳолда меҳнат қилиб, жамият ҳаётида ўз ўрнини топмоқда. Одамлар ишончини оқлашга ҳаракат қилмоқда.

Ферузахон асли педагоглар оиласида туғилиб ўсган. Отаси Муҳиддин ота ва онаси Озодахон ая Муҳторовалар фарзандларини илм-маърифатли, юксак аҳлоқ-одобли, эл-юрт ишига камарбаста инсонлар қилиб тарбиялашга алоҳида эътибор қаратдилар. Ўқиб, билим олишлари учун зарур шарт-шароитларни яратиб бердилар. Шу боис Ферузахон ҳам ака-опалари қатори болалигиданоқ ўқишга, бирор соҳанинг етук мутахассиси бўлишга астойдил ҳаракат қилди. Дастлаб Бўз тиббиёт коллежида таҳсил олди. Билим даргоҳини битиргач, шифохонада ҳамшира бўлиб ишлади. Лекин, у ўқишдан, ўрганишдан тўхтамади. Асосий мақсади, ота-онаси сингари педагог бўлиш, ёш авлодга таълим-тарбия бериш эди.

Ана шу мақсад йўлидаги интилишлари зое кетмади. 2007 йили Андижон давлат унверситетига ўқишга кирди. Фаол талабалар қаторида пухта билим олди. Университетни муваффақиятли тамомлаган ёш мутахассис сифатида турли таълим муассасаларида ёшларга сабоқ берди. Айниқса, Бўз педагогика коллежидаги фаолияти унинг билим, малака ва тажрибасини янада юксалтирди. Ўз ишининг етук билимдони, туманнинг илғор аёлларидан бири сифатида турли танлов ва тадбирларда, спорт мусобақаларида фаол иштирок этди, ғолиб ва совриндорлар қаторидан жой олди.

Ферузахон Рустамова қай даргоҳда ишламасин, ўзининг меҳнатсеварлиги, ташаббускор ва фаоллиги билан нафақат жамоадошлари, балки кенг жамоатчилик ўртасида ҳурмат-эътибор топа олди. Айниқса, депутатлик фаолиятида сиёсий билимдонлиги, фаол ва ташаббускорлиги билан сайловчилар ишончини қозонмоқда.

- Одамлар хизматига ва юрт корига камарбаста бўлиш ҳаётимнинг бош шиори, - дейди биз билан суҳбатда Ф. Рустамова. - Шукрлар бўлсинки, юртимиз, оилаларимиз тинч, фарзандларимиз бахтиёр. Мана шундай улуғ неъматларга ўз меҳнати, фарзанд тарбиясидаги фаоллиги билан ҳисса қўшиш ҳар бир аёлнинг бурчи бўлиш керак.

Ферузахон болалигидан ижодга қизиқади, ишдан бўш пайтларида расм чизади, шеърлар ёзади, айниқса, унинг турли мавзулардаги мақолалари туман, вилоят матбуот нашрларида мунтазам чоп этиб келинмоқда.

Ферузахоннинг ишдаги, жамоат ҳаётидаги фаолиятига, балки оилавий ҳаётига ҳам ҳар қанча ҳавас қилса арзийди. У садоқатли ёр, меҳрибон она, суюкли келин сифатида ҳам зиммасидаги вазифаларни аъло даражада уддалаб келмоқда.

Ҳа, Ферузахон Рустамова ана шундай ибратли умр поғоналарини босиб ўтаётган, қалби нафосатга ошно бўлган аёлдир. Орамизда у каби аёллар бор экан, ҳаётимиз янада гўзал ва мазмунли, аёлнинг қадри янада баланд бўлишига асло шубҳа йўқ..

Илҳомжон ТОЖИБОЕВ.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди