Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№16 дан: 14.04.2016

2016 йил - соfлом она ва бола йили

ЙОД ТАНҚИСЛИГИНИНГ ОЛДИНИ ОЛАЙЛИК!

Халқимизда "Соғлик - туман бойлик" деган нақл бор. Саломатлик бор жойда хотиржамлик бўлади, албатта. Бугунги кунда халқимизнинг, айниқса, оналар ва болалар соғлигини муҳофаза қилиш, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш борасида кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда. Соғлом оилада соғлом муҳит ҳукмрон бўлиши билан бирга, соғлом фарзандлар ҳам камол топади.

Ҳозирда аҳоли ўртасида кўп учраётган хасталиклардан бири йод танқислиги касаллигидир. Ушбу хасталик бугун республикамизнинг барча ҳудудларида кузатилади ва ушбу касалликдан кўплаб кишилар азият чекмоқда. Уларнинг кўпчилигини эса болалар ташкил этади. Хўш, йод танқислиги нима? У қандай касалликларни келтириб чиқаради? Унинг олдини олиш учун нималар қилиш зарур?

Йод - инсон саломатлиги учун сув ва ҳаводек зарур микроэлемент бўлиб, у қалқонсимон без томонидан ишлаб чиқариладиган гормонларнинг асосини ташкил қилади. Бу гормонлар организмнинг ўсиши, ривожланиши ва барча тана аъзоларининг фаолияти учун муҳимдир.

Йод танада ҳосил бўлмайди. У асосан озиқ-овқат маҳсулотлари орқали қабул қилинади. Бироқ биз истеъмол қилаётган мева-сабзовот, дон ва гўшт маҳсулотларида йод миқдори жуда кам бўлиб, организимимизнинг йодга бўлган эҳтиёжини қондира олмайди. Унинг етарли миқдорда қабул қилинмаслиги оқибатида эса йод танқислиги юзага келади. Бу ҳолат қайси ёшда кузатилса, ўша ёшдаги ўсиш ва ривожланиш жараёнига салбий таъсир кўрсатади.

Табиатда йод жуда нотекис тарқалган бўлиб, инсонлар учун йоднинг асосий учта манбаи бор. Булар - ер, ҳаво ва сувдир.

Одамларга йод жуда кам, яъни кунига атиги 100-200 мкг. миқдорда зарур (1 мкг. бу, граммнинг миллиондан бир улуши). Шундай бўлса-да, бу ҳаёт фаолияти учун муҳимдир. Бутун умри давомида бир киши атиги 3-5 грамм йод қабул қилади.

Олимлар томонидан болаларнинг соғлом ривожланиши ва катталарнинг нормал фаолияти учун йоднинг истеъмол меъёри аниқланган. Унга кўра, 7 ёшдан 12 ёшгача бўлган болалар учун 120 мкг., 12 ёшдан катталар учун 150 мкг., ҳомиладор ва эмизикли аёллар учун 200 мкг. миқдорда йод истеъмол қилиш зарурдир.

Шу ўринда айтиш керакки, ўсиш ва ривожланиш ҳисобига ҳомиладор аёллар, болалар ва ўсмирларда йодга бўлган эҳтиёж бошқаларга нисбатан юқори бўлади. Айнан уларда йод танқислиги ҳолатлари кўпроқ кузатилиши ва турли асоратлар қолдириши билан хавфлидир. Йод танқислиги натижасида ҳамма учун маълум бўлган бўқоқдан тортиб, жисмоний ва ақлий ривожланишлардан орқада қолиш ҳамда репродуктив саломатликнинг бузилишигача бўлган кенг қамровли касалликлар келиб чиқади.

Ҳомиладор аёлларда йод танқислиги ҳомиланинг тушишига, боланинг ўлик, ақлан заиф ва турли нуқсонлар билан туғилишига олиб келади. Йод танқислиги мавжуд оналардан туғилган гўдакларда ақлий ва жисмоний ривожланишдан орқада қолиш ҳолатлари, қалқонсимон безнинг туғма етишмовчиликлари ва кретенизм (у паканалик, ғилайлик, карлик каби жисмоний нуқсонлар ва ақлий етишмовчилик билан намоён бўлади) касалликлари кузатилиши мумкин.

Йод танқислиги болаларда руҳий ва жисмоний ривожланишдан орқада қолиш, ўсишнинг секинлашиши, касалликларга мойиллик, ҳаракатнинг бузилиши, лоқайдлик, инжиқлик, жаҳлдорлик, йиғлоқилик, эмиш жараёнининг сустлиги, юрак хасталиги, тана суякларининг мўртлиги сингари ҳолатлари билан намоён бўлади.

Йод танқислиги оқибатида жинсий ривожланиш ҳам сусаяди, вақтида касалликнинг олди олинмаса, кейинчалик фар- зандли бўлишда ҳам муаммолар келиб чиқиши мумкин.

Жиддий асоратларга олиб келувчи йод танқислигининг олдини олиш учун мунтазам равишда йодланган ош тузини истеъмол қилиш керак. Мутахассисларнинг таъкидлашларича, бир суткада бир чой қошиқ туз (бунга киши истеъмол қилиётган маҳсулотлардаги туз миқдори ҳам киради) катта ёшдаги одам учун етарлидир. Йод учувчи хусусиятга эга. Шунинг учун ҳам йодланган ош тузини йоди учиб кетмаслиги учун усти ёпиқ идишларда, иссиқликдан узоқроқда сақлаш лозим.

Бу борада фуқаролар маълум муддатларда тиббий кўрикдан ўтиб туришлари, шифокорларнинг маслаҳат ва тавсияларига амал қилишлари мақсадга мувофиқдир.

Яйрахон ҚЎЛДАШЕВА,шифокор.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди