Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№16 дан: 14.04.2016

Тавсиялар

ОМАДГА ЕТАКЛОВЧИ ОДАТЛАР

Дунёда ҳар бир нарсанинг ўз қонунияти, ёзилган-ёзилмаган қоидалари бўлади. Бахт, руҳий ва жисмоний куч муваффақиятга эришишнинг асосий тамойилларидан ҳисобланади. Омадли бўлиш қийин, деб қўл қовуштириб ўтириш ақлли кишиларнинг иши эмас.

Қуйида инсоният ҳаётида йиллар давомида синовдан ўтган муваффаққиятга эришишнинг айрим қоидалари хусусида сўз юритамиз. Ана шу қоидаларга амал қилсаниз, сиз ҳам ҳаётингизда ижобий ўзгаришлар ясашингиз мумкин. Демак:

Эрта уйғонинг!

Барча муваффақиятли инсонлар - эрта уйғонувчи "қуш"лардир. Эрта уйғонишда ҳикмат кўп. Тонгни эрта қаршилаш кишига тетиклик ва илҳом бағишлайди. Ётоғида тонг оттирмайдиган, тонг отиб-отмай бугунга мўлжаллаган ишларини режалаштирадиган одамларнинг иши унумли бўлади. Эртадан бошлаб сиз ҳам барвақт уйғонишга ҳаракат қилинг. Орадан бироз вақт ўтиб ҳар куни эрта уйғонишга одатланасиз. Албатта, бу ишларингизда ҳам, руҳий ва жисмоний ҳолатингизга ҳам ижобий таъсир этмай қолмайди.

Ўқиш, ўрганишдан тўхтаманг!

Кунда ҳеч бўлмаганда телевизор ёки комьпютер олдида ўтказадиган вақтингизнинг бир соатини қизиқарли ҳамда фойдали китоб ўқишга сарфласангиз, сиз ақлли инсонлар қаторида экансиз. Бу машғулот сизга маънавий озуқа, миянгизга дам бериш билан бирга, тафаккурингизни ўткир қилади, дунёқарашингиз кенгаяди. Атрофингизда рўй бераётган воқеаларга теран нигоҳ ташлайсиз. Дўст ва яқинларингиз учун сиз билан мулоқотда бўлиш қизиқарли бўлади. Бу эса шубҳасиз сизни ҳурмат қилишларига сабаб бўлади.

Ортиқча нарсалардан халос бўлинг!

Вақт-вақт билан ҳаётингизда, туйғуларингиз ва миянгизда "тозалаш" ишларини амалга оширинг. Дейлик, қачондир ким биландир тортишгансиз, зиддиятга боргансиз. Буни юрагингизда кўтариб юришнинг кераги йўқ. Муваффақиятга эришишингиз учун халақит берадиган нимаики бўлса ҳаммасини миянгиздан ва қалбингиздан ўчириб ташланг. Ўтмишдаги хатоларингиз билан яшаманг. Ҳаётда омад ва бахтга эришиш учун ёқимсиз хотиралар ўрнини ёрқин орзулар билан тўлдиринг!

Ҳаётингиз сокин бўлсин!

Мутассил стресс ва тартибсизлик муваффақиятсизликка олиб боради. Ҳаётдан завқланиб яшаш, этанги кунга умуд назари билан қараш омадга эришишга ёрдам беради. Ҳаёт шовқинларидан бир зум тин олинг. Ички овозингизни эшитинг, нима хоҳлайсиз, нима қилсангиз хотиржам тортасиз? Бу саволларга жавоб топган онингиздаёқ уларни амалда бажаринг. Шошқалоқлик одамга панд беради, аммо ғафлат ҳам яхшилик аломати эмас. Ҳаётда меъёрга амал қилишни унутманг.

Жисмоний фаоллик

Мунтазам жисмоний фаоллик соғлик гаровидир. Албатта муваффақиятга эришиш учун саломатлик муҳим ҳисобланади. Спорт машғулотларига қатнашиш одатингизга айлансин. Хоҳланг, спорт залларига боринг, хоҳланг, ҳар куни уйингизда бир соат мобайнида жисмоний машқлар билан шуғулланинг ёки рақсга тушинг. Ҳаракат - ҳаёт дегани. Жисмоний фаоллик ўз-ўзидан кайфиятингизни яхшилайди. Яхши кайфиятда бажарилган ишлар эса албатта омад ва муваффақият олиб келади.

Ҳар куни тажриба тўпланг

Инсон қанча кўп ҳаётий тажрибага эга бўлса шунча кўп омадли бўлади. Ҳар кун, ҳар дақиқадан ибрат олинг. Тажрибангиз ортгани сари имкониятларингизни баҳолай оласиз. Бу эса шахсий ҳаёт ва ишда муваффақият қозонишингизга ёрдам беради.

Ёқимли муҳит

Ҳаётда бахтли инсон, муваффақиятли ишбилармон бўлиш учун ўзингизга ёқимли муҳит яратиб олинг. Асабингизни бузадиган, тинмай нолийдиган, ҳаётдан норози инсонлар билан мулоқотда бўлмасликка ҳаракат қилинг. Атрофингизда ўзингизга нисбатан ақлий салоҳияти юксак, кўпни кўрган, кўпроқ муваффақиятларга эришган кишиларни тўпланг. Уларнинг ҳаёт тажрибаларини ўзлаштиринг, маслаҳатларига қулоқ тутинг. Унутманг, инсон маънавий даражаси ўзидан баланд бўлган кишилар билан мулоқот қилгани сари юксалади, кўпроқ нарсаларни ўрганади. Ўрганиш, изланиш эса шубҳасиз омад калитидир.

Унитилмас воқеаларни қайд этиб боринг

Агар сиз ўзингиз билан боғлиқ унутилмас, қизиқарли ва яхши ҳолатларни қайд қилиб бориш учун дафтар тутсангиз, кейинчалик бу сизнинг одатингизга айланади. Бу ҳолат сизга ўзингиздан қониқиш ҳиссини бағишлайди. Сизга берилган қобилият ва имкониятлар учун ҳамиша шукур қилинг. Ўзингизга ёрдами теккан яқинларингиз, дўст, ҳамкасбларингизга тез-тез миннатдорчилик билдиринг. Шукур қилганингиз сари ҳолатингиз яхшиланаверади. Шукроналик, миннатдорчилик омад рекордларингизни янгиланиши учун қулай имкониятлар туҳфа этади. Мўъжизаларни узоқдан кутманг, ўзингиз яратиб қўя қолинг! Ахир улар шундоқ ёнгинингиздаку!

Изланишдан тўхтаманг!

Эдисон ўн мингта омадсиз тажрибадан сўнг электр лампочкани ихтиро қилишга муваффақ бўлди. Уолт Диснейнинг лойиҳаси 303 та банкдан ўтмаганди. Мақсади йўлида жаҳд билан ҳаракат қилган Дисней номини бугун билмайдиган одамнинг ўзи деярли йўқ. Ж Кенфилд ва Марк Хансенларнинг "Душ учун товуқ шўрва" китоби дунё миқёсида энг кўп тарқалган асарлардан бири эканлигини биласизми? Айнан шу китоб бир пайтлар 134 ношир томонидан рад этилганиничи? Шундай экан, муваффақият қозонишингизга ишонинг! Орзуларингиз амалга ошишини истасангиз, изланишдан тўхтаманг ва бир жойда ўтириб қолманг!

Аслида, ёруғ дунёда яшаётганимиз, қўл-оёғимиз бутун, соғ-саломатлигимиз, оиламиз борлиги, ота-она, жигарларимиз, фарзандларимиз омонлиги, касб-коримиз ортидан ризқ-насибамиз етиб турганининг ўзи - катта омад. Ана шу неъматларга шукур қилсак, ўзимизда бор нарсаларни қадрласак, омад ва муваффақият бизни ҳеч қачон тарк этмайди!

Умида АДИЗОВА тайёрлади.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди