Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№21 дан: 19.05.2016

2016 йил - соғлом она ва бола йили

ТЕЛЕМАРАФОН КЎРСАТУВЛАРИНИ

аҳоли, айниқса ёшларимиз уюшган ҳолда катта қизиқиш билан томоша қилдилар

Вилоятимизда "Соғлом она ва бола йили" давлат дастурида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, вилоят хотин-қизлар қўмитаси ташаббуси билан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси "Оилавий" телеканалининг Халқаро оила кунига бағишланиб тайёрланган "Оиланинг олтин қўрғони" телемарафони доирасида намо-йиш этилган кўрсатувларни маҳаллалар, таълим муассасаларида оммавий ва жамоа тарзида кўришни ташкил этиш орқали аҳоли, айниқса, ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзи кўникмаларини шакллантириш, спортга бўлган қизиқишларини янада оширишга эришилди.

Вилоят ҳокимлиги оила, оналик ва болаликни ижтимоий муҳофаза қилиш масалалари бўйича котибияти ходимлари, вилоят хотин-қизлар қўмитаси Бошқарув аъзолари ва фаол аёллардан иборат гуруҳлар тузилиб, шаҳарлар ва туманларда кўрсатувларни уюшган ҳолда кўриш ташкил этилди ва бу борадаги ишлар мувофиқлаштириб борилди.

Телемарафонда намо-йиш этилган "Семейное утро" кўрсатувини вилоятдаги 146 та умумтаълим мактаби ҳамда 58 та касб-ҳунар коллежида ўқувчилар уюшган ҳолда томоша қилди. Шунингдек, ана шу кўрсатувни кўришга таълим муассасаларига яқин ҳудудлардаги маҳаллалалардан 1100 га яқин оилаларнинг 5 минг нафарга яқин аъзолари таклиф этилди. Кўрсатувдан сўнг таълим муассасалари психологлар томонидан оила мустаҳкамлигини таъминлаш, қайнона-келин муносабатларини яхшилаш, оилада соғлом маънавий муҳитни шакллантириш мавзуларида давра суҳбатлари ўтказилди.

Телемарафон доирасидаги "Первўй шаг", "Бўлғуси оналар мактаби", "Аптека слушает", "Школа будуҳих матерей" кўрсатувларини уюшган ҳолда кўриш вилоятдаги 147 та қишлоқ врачлик пунктларида аҳоли вакиллари, хусусан, янги келинлар, қайноналар, ҳомиладор аёллар, ёш оналар вакиллари иштирокида ташкил этилди. Улар билан қишлоқ врачлик пункти шифокорлари, маҳалла фуқаролар йиғинлари қошида фаолият олиб бораётган Саломатлик сектори фаоллари она ва бола соғлиғини муҳофаза қилиш, соғлом турмуш тарзи мавзуларида суҳбатлар ўтказдилар.

Телемарафон доирасидаги кўрсатувларни вилоятдаги олий ўқув юртлари ётоқхоналарида истиқомат қилаётган талабалар, шунингдек, Андижон шаҳри ҳамда Асака туманидаги оилавий ётоқхоналарда яшаётган оилалар ҳам уюшган ҳолда томоша қилдилар.

Шу куни гуруҳ аъзолари "Ҳар бир оила меҳр ва эътиборда" шиори остида профилактика ҳисобига олинган нотинч, ногирон фарзанд тарбиялаётган ҳамда эҳтиёжманд оилалар яшаётган хонадонларга ташриф буюрдилар. Телемарафон доирасида берилаётган айрим кўрсатувларни биргаликда кўриб, уларнинг турмуш шароитларини яхшилаш, соғлом турмуш тарзига амал қилиш мавзуларида зарур тавсия ва маслаҳатлар бердилар.

Хотин-қизлар спортини ривожлантиришга бағишланган кўрсатувларни томоша қилиш баробарида 246 маҳалла фуқаролар йиғинида спорт мусобақалари ташкил этилди.

Умуман, Халқаро оила кунига бағишланиб намойиш этилган "Оиланинг олтин қўрғони" телемрафони кўрсатувларини вилоятимиздаги 1,5 миллион нафардан ортиқ аҳоли томоша қилди.

Иродахон МАҲАТОВА,

вилоят ҳокимлиги бош мутахассиси.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди