Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№21 дан: 19.05.2016

Ёшлар фестивали

"БИЗ - БУЮК ЮРТ ФАРЗАНДЛАРИМИЗ"

Вилоятимизда мамлакатимиз мустақиллигининг 25 йиллигига бағишланиб, "Биз - буюк юрт фарзандларимиз" шиори остида ёшлар фестивали бўлиб ўтди.

"Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракати Марказий Кенгаши, вилоят ҳокимлиги ҳамда қатор ташкилотлар ҳамкорлигида ўтказилган мазкур фестиваль тадбирларида сўз олганлар давлатимиз раҳбарининг 2014 йил 6 февралдаги "Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори ижросини таъминлаш, юртимизда ёш авлодни ҳар жиҳатдан етук ва баркамол вояга етишлари учун яратиб берилаётган кенг имкониятлар, юртимиздаги тинчлик-осойишталик, мустақил тараққиёт йилларида эришилган ютуқлар, амалга оширилган кенг кўламли бунёдкорлик ишлари хусусида гапирдилар.

- Ёшларимизнинг фаоллигини ошириш, маънавиятини юксалтириш, уларда Ватан тақдирига даҳлдорлик ҳисси билан яшаш кўникмасини шакллантириш, шунингдек, турли диний экстремистик ғоялар, "оммавий маданият" кўринишлари таъсирига тушиб қолишларининг олдини олишда ушбу фестивалнинг аҳамияти ниҳоятда катта, - дейди "Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракати Андижон вилоят Кенгаши раиси Элёрбек Абдуқодиров. - Асосий мақсадимиз ёш авлодни истиқлол ғоялари ва Ватанга муҳаббат руҳида тарбиялаш, юрт равнақи учун фидоий ва фаол бўлиб камолга етишларини таъминлашдир.

Фестиваль доирасида вилоятнинг барча туман ва шаҳарларидаги марказий ўйингоҳлар, маданият ва истироҳат боғлари, касб-ҳунар коллежлари, академик лицей, болалар мусиқа ва санъат мактабларида, ҳамда олий ўқув юртларида "Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракати Марказий Кенгаши вакиллари, шунингдек, республикамиз пойтахтидан келган олимлар, депутатлар, ёзувчи-шоирлар, санъаткор ва қўшиқчилардан иборат тарғибот гуруҳи аъзолари иштирокида маънавий-маърифий тадбирлар, учрашувлар ташкил этилди. Айниқса, таниқли санъаткорлар ва "Камолот"чилар ўртасидаги футбол шоулари, концерт дастурлари, спектакль ва кинофильмлар намойиши андижонлик ёшларда катта таассурот қолдирди.

Фестивалнинг "Ватан тараққиётига менинг ҳиссам", "Камолот кутубхонаси", "Сиз севган қаҳрамонлар", "Виждонли сотувчи", "Иқтидор эгаси - обод юрт эртаси", "Депутат ва ёшлар", "Интернет ва ёшлар", "Ҳоким ва ёшлар", "Одам савдоси - давр муаммоси", "Кичик фильмдан катта экранга", "Ёшлар жонли ижро тарафдори" сингари қатор лойиҳалари доирасида ўтказилган семинар-тренинг, интеллектуал ўйинлар, учрашув ва мулоқотлар ёшларнинг билим ва маънавиятини юксалтиришда, уларнинг фаоллигини оширишда муҳим аҳамият касб этди.

"Ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда қолмасин" лойиҳаси бўйича меҳрибонлик уйлари, махсус мактаб-интернатларда ўтказилган тадбирлар ана шу муассасаларда таълим-тарбия олаётган ёшларнинг ўксик қалбларига хушнудлик туҳфа этди.

Айниқса, "Биз терроризм ва диний экстремизмга қаршимиз", "Оммавий маданият ва ёшлар маънавияти" лойиҳалари доирасида таълим муассасаларида ўтказилган тадбирлар, ёшларнинг турли иллатлар таъсирига тушиб қолишдан огоҳ этувчи "Барон", "Ажал жодуси" фильмларининг намойиш этилиши орқали ёшлар гиёҳвандлик, одам савдоси ва диний ақидапарастликнинг аянчли оқибатлари ҳақида кенг тушунчага эга бўлдилар.

- Фестиваль тадбирларида турли диний оқимларнинг ёт ғоялари, "оммавий маданият" таъсиридан огоҳ бўлиш ҳақидаги тушунчаларимизни янада бойитдик, - дейди Марҳамат қурилиш индустрия касб-ҳунар коллежи ўқувчиси Алишер Юсупов. - Энди тенгдошларимизни ҳам ана шундай иллатлардан огоҳ этиш билан бирга, аъло ўқишимиз, фаоллигимиз билан юртимизга муносиб фарзанд бўлишга, уни ҳар қандай ёвуз кучлардан асрашга астойдил ҳаракат қиламиз.

Туман ва шаҳарларда ўтган фестивалларда "Замонамиз қаҳрамонлари", "Депутат ва ёшлар" лойиҳаларида Ўзбекистон Қаҳрамонлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари, меҳнат фахрийлари, Зулфия номидаги Давлат мукофоти совриндорлари, санъат, спорт, фан соҳаларида халқаро миқёсда улкан ютуқларни қўлган киритган ёшлар билан учрашувлар, ёшлар томонидан тайёрланган қўл буюмлари, либослар, миллий ҳунармандчилик маҳсулотлари, мусаввирлик асарлари кўргазмалари намойиш этилди.

- Зулфия номидаги Давлат мукофоти совриндори Рушана Рустамова билан учрашув мен каби кўплаб ижодкор қизларда катта таассурот қолдирди, - дейди Улуғнор қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежи ўқувчиси Ферузабону Маткаримова. - Келажакда фақат аъло баҳоларга ўқиб, биз ёшларга яратиб берилаётган кенг имкониятлардан унумли фойдаланиб, мен ҳам ана шундай юксак мукофот соҳибаси бўлиш учун астойдил ҳаракат қиламан.

"Нуронийлар эъзозимизда" лойиҳаси доирасида фаол ёшлар гуруҳлари томонидан уруш ва меҳнат фахрийлари холидан хабар олиниб, уларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатилди.

"Юртимни обод этаман" акцияси доирасида фаол ёшлар томонидан вилоятнинг турли ҳудудларида "Камолот" боғлари, гулзорлар барпо этилганлиги ёшларнинг юртимиз ободончилиги йўлидаги фаолликларининг ёрқин намунаси бўлди.

Умумтаълим мактаблари, академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари, олий ўқув юртлари талабалари иштирок этган фестиваль доирасидаги якуний тадбир Андижон шаҳридаги "Соғлом авлод" ўйингоҳида бўлиб ўтди. "Мустақиллик фарзандлари" деб номланган гала-концер иштирокчиларга кўтаринки кайфият бағишлади.

- Бугунги ёшларга ҳар қанча ҳавас қилса арзийди, - дейди тадбир иштирокчиси, Ўзбекистон халқ артисти Бахтиёр Ихтиёров. - Улар ҳар қадамда, ҳар жабҳада ўзларининг юксак салоҳиятларини намоён этмоқдалар. Мана шундай фидойи, фаол ва шижотли ёшлари бор юртимизнинг келажаги буюк бўлишига асла шубҳа йўқ.

Тадбирда вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов, "Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракати Марказий Кенгаши раиси Баҳодир Ғаниев барча иштирокчиларни ёшлик байрами билан муборакбод этди. Фестивалда фаол иштирок этган бир гуруҳ ёшлар вилоят ҳокимлиги, "Камолот" ЁИҲ Марказий кенгашининг диплом, фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар. "Камолот" ЁИҲ вилоят кенгашига "Исузи" автобуси топширилди.

Юқори савияда ташкил этилган мазкур фестиваль Андижон ёшларининг кайфиятини, руҳиятини кўтаришга, уларнинг қалбида эртанги кунга умид, шижоат, Ватанга муҳаббат, истиқлол ғояларига ҳурмат, миллий ғурур ва ифтихор, ўзликни англаш туйғуларини мустаҳкамлашга хизмат қилди.

Фахриддин

ИБАЙДУЛЛАЕВ.

Суратларда: фестивалдан лавҳалар.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди