Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№22 дан: 26.05.2016

Маслаҳатчи минбари

"МАҚСАДИМ МАІАЛЛАДОШЛАРИМНИ ЭЗГУ ИШЛАРГА САФАРБАР ЭТИШ"

Дукчи Эшон маҳалласи туманимиздаги намунали маҳаллалардан бири саналади. Мана беш йилдирки, маслаҳатчи вазифасида ишлаб келаман. Ҳудудимизда 2619 нафар аҳоли истиқомат қилса, уларнинг 1348 нафарини хотин-қизлар ташкил этади. Фаолиятим давомида аҳолининг барча қатламлари, айниқса, ёшлар билан алоҳида иш олиб бораман.

Маҳалламизда ёшлар ўртасида миллий қадриятлар, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, ўсмир ёшдаги қизларни ҳаётга тайёрлаш, ёш оилалар мустаҳкамлигини, коллеж битирувчилари бандлигини таъминлаш борасида эътиборга молик ишлар олиб борилмоқда.

Маҳалла қошидаги турли комиссиялар фаолияти самарали йўлга қўйилган. Айниқса, туман хотин-қизлар қўмитаси, ҳуқуқ-тартибот идоралари, тиббиёт бирлашмаси, "Камолот" ЁИҲ вакиллари билан яқин ҳамкорликнинг самараси ўлароқ маҳалла аҳлини қийнаётган барча масалалар ўз вақтида бартараф этилмоқда.

Маҳаллада маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш, ёшларнинг турли ёт ғоялар, "оммавий маданият" кўринишлари таъсирига тушиб қолишларининг олдини олишга қаратилган тадбирлар, учрашувлар мунтазам ўтказиб борилаётганлиги туфайли ҳам кўнгилсиз ҳолатлар келиб чиқишига йўл қўйилмаяпти.

"Оила - маҳалла - таълим муассасаси ҳамкорлиги" доирасида катта ҳаётий тажрибага эга фахрийлар, шифокорлар иштирокида ҳудудимиздаги 43- умумтаълим мактаб ўқувчиларининг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, уларни касб-ҳунарга йўналтириш, маънавиятини бойитишга қаратилган кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда. "Ораста қизлар давраси" тўгараги машғулотларида эса уюшмаган ёшларга оила тутумлари, пазандалик борасида билимлар берилмоқда. Маҳалламизда фаолият юритаётган Набижон Шералиев, Муроджон Раҳматуллаев, Муштарий Турғунбоева, Озодахон Абдураҳимова, Зебохон Юсуфалиева сингари ҳунармандлар "Устоз-шогирд" анъанаси асосида ёшларга ҳунар ўргатмоқда.

Фаолиятимни самарали олиб бориш, айниқса, ободонлаштириш, тўй ва турли маросимларни камчиқим, ортиқча дабдабасиз ва исрофгарчиликларсиз ўтказишда маҳалла раиси Мавлудахон Марасулова, катта ҳаётий тажрибага эга, ёши улуғ онахонлар Солияхон Давлатова, Ҳурматой Юнусова, Муҳаррамхон Мамаюнусова, маҳалла фаоллари Нортожи Шералиева, Толибжон Қодиров яқиндан ёрдам беради. Қайнонам Муҳаббатхон Турғунбоеванинг маслаҳатларига ҳамиша таянаман.

Ҳамжиҳатлик, интилиш бор жойда ютуқлар бисёр бўлади, деганларидек, яқинда бўлиб ўтган "Фуқаролар йиғинининг энг намунали диний маърифат ва маънавий ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчиси" кўрик-танловининг туман босқичида 1- ўринни эгаллаганлигим мени янада масъулият билан ишлашга ундайди.

Менинг асосий мақсадим, маҳалламиз аҳолисининг турмуш фаровонлигини янада юксалтириш, уларни эзгу ва хайрли ишларга сафарбар этишдир.

Иродахон ТУРҒУНБОЕВА,

Марҳамат туманидаги Дукчи эшон МФЙ диний-маърифат, маънавий аҳлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчиси.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди