Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№22 дан: 26.05.2016

Мулоҳаза

ЕВРОПАГА ТАҚЛИД - МИЛЛИЙЛИККА ТАҲДИД

Бизнинг аждодларимиз азал-азалдан ўзининг ор-номусли, андишалилиги, мардлиги, бир сўзлилиги, ориятли ва инсонпарварлик сифатлари билан Шарқ халқлари ичида ажралиб турган. Бундай тушунчалар минг йиллар давомида эл-юртимизнинг турмуш тарзи, ҳаёт кечириш қоидалари сифатида вужудга келган, онгу шууримиздан чуқур жой олган ўлмас қадриятларнинг амалий ифодасидир.

Бугунги техника тараққиёти, замон шиддат билан ривожланиб бораётган бир вақтда мамлакатимиз ёшлари ҳаётида ҳам турли ўзгаришлар кузатилмоқда. Миллийликка таҳдид деганда, аввало, тили, дини, эътиқодидан қатъи назар, одамнинг том маънодаги инсон бўлиб яшашига халал берадиган, унинг айнан руҳий дунёсини издан чиқаришга қаратилган мафкуравий, ғоявий, информацион хуружларни назарда тутиш лозим. Бугунги кунда интернетнинг ёшлар ҳаётидаги роли ортиб бориши, уларнинг онгида янгича қарашлар, тушунчалар ва маданият кўринишларининг шаклланишига сабаб бўлмоқда.

Халқимизда қизларнинг шарм-ҳаёси ва ор-номусини ҳимоя қилиш, эркакларнинг оиладаги обрўсини сақлаш, ўзидан катталарга ҳурматда, кичикларга иззатда бўлиш динимизга ва халқимизга хос бўлган қадриятлар ҳисобланган. Бугун ана шу қадриятларимизга бироз путур етгандай назаримда. Интернет тармоғидаги турли сайтларда ўзининг чирой-чимматини, қадди-қоматини ҳаммага кўз-кўз қилаётган айрим қизларимиз, ҳаттоки баъзи бир оилали аёлларнинг турли ҳолатларда тушган фотосуратларини кўриб ташвишланмаслик мумкинми? Ахир улар бу хатти-ҳаракатлари билан ўзбек қиз-аёллари шаънини, қадрини ерга ураётганликларини билармикан?

Асрлар давомида миллатимиз аёли учун уят саналган айрим ишлар бугун замонавийликка йўйилмоқда, олдин бировларнинг назари тушмаслиги керак бўлган эр ва хотин ётоқхонасининг суратларини бугун бутун дунё томоша қилмоқда. Бу масаланинг бир томони бўлса, муаммонинг иккинчи томони бугун айрим ёшларимизнинг ўзини тутиши, кийиниш ва муомала маданиятида ғарб давлатлари маданиятининг таъсири сезилиб турибди. Очиқ-сочиқ кийинган, юзини аёлларникидек пардозлаган ёш қизларимизнинг кўча-кўйда овозининг борича гапириб, кўпчиликнинг орасида баланд овозда кулиши, ёнидан ўтиб кетаётган катта ёшли инсонларга салом бериш ўрнига сақични "чапиллатиб" ўтиб кетишдан хижолат бўлмаётганликлари миллатимиз маданиятига асло тўғри келмайди. Европада ўзидан катталарга гап қайтариш "эркин фикрлаш" деб изоҳланади. Бизнинг халқимизда эса ёшларни катта ёшли инсонларга гап қайтариши беодоблик, беандишалик дейилади. Тўғри, мамлакатимиз ҳам демократик тамойиллар асосида ривожланмоқда, ҳар бир фуқаро эркин фикрлаш ҳуқуқига эга. Аммо ота-боболаримиздан бизга мерос бўлиб келаётган одоб-аҳлоқ нормаларида мустақил фикрлаш билан бир қаторда ўзгалар фикрини ҳурмат қилиш, бошқаларни ҳам тинглай билиш каби тушунчалар мавжуд эканлигини ёшларга етказиш, уларга оммавий маданиятнинг салбий жиҳатларини кўрсатиб бериш кенг жамоатчилик олдида турган муҳим вазифа эканлигини ҳар биримиз яхши англашимиз лозим.

Ушбу муаммони халқимиз ҳаётига дахлдор масала сифатида ўрганиш, таҳлил қилиш, баҳолаш ва олдини олиш чораларини кўриш асло кечиктириб бўлмайдиган ишдир. Яъни, миллий маданиятимизга, маънавиятимизга қарши тажовузлар, миллий қадриятларимизни йўқ қилишга қаратилган ана шундай ҳуружларга қарши зарур чораларни кўрсак, шубҳасиз, миллий қадриятларимиз умрбоқий бўлади.

Гулчеҳрахон МУЛЛАЖОНОВА.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди