АЙЛАНАСАН ШУ ВАТАННИНГ КЕРАГИГА...
Кулгуларинг нур бағишлар юрагимга,
Камолотинг рўёб берар тилагимга,
Айланасан шу Ватаннинг керагига -
Келажакнинг ёруғ юзи ҳар болажон!
Ота-онанг парвона бахт орасида,
Момоларинг умринг сўрар дуосида,
Толеъ кулар орзуларинг зиёсида,
Келажакнинг ёруғ юзи ҳар болажон!
Бугун копток, қалам тутар жажжи қўли,
Эрта билим чўққисига етар йўли,
Юртга қалқон бўлар босган ўнгу сўли,
Келажакнинг ёруғ юзи ҳар болажон!
Қай бир юртнинг фарзандига тинчлик армон,
Сенга бахтдан тумор тақар обод замон,
Қучоғида эркалайди Ўзбекистон,
Келажакнинг ёруғ юзи - болаларни!
Дилором НОРМАТОВА.
|